Халқ депутатлари Шовот тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Октябрь 26, 2020
- 473 кўрилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон лойиҳаси бугунги Халқ депутатлари Шовот тумани Кенгашининг навбатдаги сессиясида мухокама этилди.
Сессия ишида туман ҳокими Ҳ.Отаҳанов, Маҳалла ва оилани қўллаб - қувватлаш вилоят бошқармаси бошлиғи Ж.Садуллаев, туман кенгаши депутатлари, тегишли ташкилот раҳбарлари ва ОАВ ходимлари иштирок этдилар.
Сессия кун тартибидан ўрин олган масала юзасидан Шовот тумани ҳокими Ҳ.Отахановнинг маърузаси тингланди.
Маъруза юзасидан таклиф ва фикрлар билдирилди.
Пандемия қоидаларига амал қилинган ҳолда ўтказилган сессия кун тартибида муҳокама қилинган масала юзасидан қарор қабул қилинди.
Шовот туман ҳокимлиги ахборот хизмати