Халқ депутатлари Тупроққалъа туман...

Халқ депутатлари Тупроққалъа туман Кенгашининг 18-сессияси бўлиб ўтди

Хусусан сессияда қуйидаги маълумотлар эълон қилинди:
Тупроққалъа тумани халқ таълими бўлимига қарашли 21 та таълим муассасаси мавжуд бўлиб, булар 20 та умумий ўрта таълим мактаби ва 1 та ихтисослаштирилган мактабларидир.

2020-2021 ўқув йилида жами ўқувчилар сони 11215 нафар, шундан:

1-синф ўқувчилар сони 1200 нафар;

11-синф ўқувчилар сони 775 нафар.

Тупроққалъа туманидаги 21 та мактабнинг 11 тасида (52.3%) ўқиш жараёни 2 сменада ташкил этилган. Шунингдек, 1 тасида (20-сон мактаб) (4.7%) навбатлилик коэффициенти - 1,5 дан юқори.

Туманда жами 954 нафар педагог ходимлар фаолият кўрсатиб, шундан педагог ходимларнинг 805 (84,3 %) нафари олий, 24 (2,5%) нафари тугалланмаган олий, 149 (15,6 %) нафари ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар. Ўқитувчиларнинг 50 (5,2%) нафари олий тоифали, 119 (12,5 %) нафари I-тоифали, 288 (30,2 %) нафари II-тоифали, 348 (36,5 %) нафари мутахассис тоифали ўқитувчилар.

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон лойиҳаси асосида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:
1. Тупроққалъа туман халқ таълими бўлими мудири бир вақтнинг ўзида тегишлича туман ҳокимлининг таълим ва тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси мақомини белгилаш.

2. Тупроққалъа туман халқ таълими бўлими учун шароитларни яхшилаш.

3. Тупроққалъа туман халқ таълими бўлими мудирига тасарруфидаги таълим муассасаларидаги ҳолатини доимий равишда ўрганиб бориш учун қулай шароитлар яратиш.

4. Тупроққалъа туман халқ таълими бўлими ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Халқ таълими ходимларини рағбатлантириш жамғармаларини (кейинги ўринларда- Рағбатлантириш жамғармаси) ташкил этиш.

5. Тумандаги умумтаълим мактаби директорларини лавозимга тайинлаш, уларга нисбатан интизомий жазо қўллаш ҳамда иш берувчининг ташаббусига кўра лавозимидан озод этишнинг тегишли халқ депутатлари туман Кенгашлари билан келишилган ҳолда амалга ошириш тартибини амалиётга жорий этиш.

6. Туман умумтаълим мактабларида ахборот-коммуникация технологияларни жорий этиш ҳамда рақамлаштириш билан боғлиқ ишларни жаддаллаштиришга кўмаклашиш.

II.Туман умумтаълим мактабларининг моддий-техник базсини мустаҳкамлаш ва инфрастуктурасини яхшилаш

7. Туман умумтаълим мактабларининг интернетдан фойдаланиш хизматлари учун харажатларни ўз вақтида қоплаш

8. Тумандаги мактаб ўқувчиларнинг қобилиятини юзага чиқариш, бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган беш муҳим ташаббус доирасида мусиқа ва санъат, ахборот технологиялари ва спорт тўгараклари фаолиятини янада ривожлантириш, уларни зарур восита ва жиҳозлар билан тўлиқ таъминлаш.

9. 2021-2022 йиллар давомида мактабларни моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича дастур ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

10. Туманда янгидан умумтаълим мактаблари қурилиши учун жой белгилаш ва ер майдонларининг ажратилишида ҳудудлардаги аҳоли уй-жойлари қурилиши ва инфратузилманинг ривожланишларини инобатга олиш ҳамда янги барпо этилаётган массивларнинг Бош режасини ишлаб чиқишда ушбу ҳудудларда янги мактаб қурилишини инобатга олиш бўйича Халқ таълими вазирлигининг хулосаларини олишни қатъий белгилаш.

11. Туман халқ таълими тизимидаги таълим муассасаларинининг инфратузилмасини яҳшилаш.

12. Туман халқ таълими тизимидаги таълим муассасаларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш ва мавсумни беталофат ўтказиш.

III. Туманда ихтисослашган мактаблар тармоғини кенгайтириш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини такомиллаштириш, уларга зарур шарт-шароитларни яратиш

13.    Қоракўл туманидаги Халқаро математика мактабининг амалий тажрибаси асосида туманда математика фанига ихтисослаштирилган мактабларни ташкил этиш.

14.    2021-2023 йилларда кимё ва биология фани бўйича белгиланган туманда биттадан ихтисослашган мактаб ташкил этиш

15.    2021-2023 йилларда информатика ва ахборот технологиялари йўналишида ҳар бир туманда биттадан ихтисослашган мактаб ташкил этиш

16.    Туман халқ таълими тизимидаги ходимини, умумтаълим мактаблари педагог ўқитувчиларининг касбий маҳорати, билим ва кўникмалари синовдан ўтказиш ҳамда иқтидорли ўқувчилар ўртасидаги фан олимпиадаларини шаффофлик ва адолатни таъминлаш мақсадида видеокузатув ва замоновий ахборот технологиялар билан жиҳозланган 100 ўринлик компьютерлаштирилган синов павильонларини ташкил этиш

17.    Туманда нодавлат умумтаълим мактаблари, шу жумладан Давлат хусусий шерикчилик асосида нодавлат таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш

18.    Туманда коэффициенти паст бўлган умумтаълим мактабларини тажриба-синов тариқасида хусусий сектор вакилларига 5 йилга ишончли бошқарувга (кейинчалик узайтириш ҳуқуқи билан) бериш

19.    Туман умумтаълим мактаблари битирувчилари ўзининг иқтидори ва қизиқишларига мос касбни танлаб олиши, меҳнат бозорида муносиб ўрнини топиши, касбий фаолиятида муваффақиятга эришиши учун қуйидагиларни назарда тутувчи “касбга йўналтириш тизими” жорий этиш

20.   Битирувчилар бандлигини таъминлаш бўйича вилоят тажрибасини жорий этиш

21.   Олис ва чекка ҳудудлар (Тупроққалъа маскани)да жойлашган умумтаълим мактабларини малакали педагог кадрлар таъминланганлик даражасини ошириш ҳамда ишга жалб этилган ёш мутахассисларга яшаш ва меҳнат фаолияти олиб боришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш.

22. Педагогика йўналишидаги олий таълим муассасаларининг юқори курс талабларини педагог кадрларга бўлган эҳтиёжи мавжуд умумтаълим мактабларида узоқ муддатли педагогик амалиёт ўташ тизимини жорий этиш.

Сайт маълумотларидан фойдаланганда http://aokaxorazm.uz расмий веб сайтига ҳавола кўрсатиш шарт.