Халқ депутатлари Тупроққалъа туман...

Халқ депутатлари Тупроққалъа туман Кенгашининг навбатдаги сессияси

Бугунги кунда Тупроққалъа тумани аҳолиси 55181 кишини ташкил қилиб, 10594 та  хонадонларда 14392 та оилалар истиқомат қилади.
Туманда жорий йилнинг 1 май ҳолатига 258 та камбағал оилаларда 1169 нафар фуқаролар мавжуд бўлиб, уларнинг 310 нафари меҳнатга лаёқатли ишсизлари ҳисобга олинган ва ҳар бир оиланинг темир дафтари ташкил қилинган.Ушбу камбағал оиладаги иш билан банд бўлмаган 310 нафар аҳоли билан сектор раҳбарлари учрашиб ушбу фуқароларнинг 285 нафарини ёки 91,9 фоизи доимий ишга жойлаштирилиб, уларнинг бандлиги таъминланди.(44 нафари қишлоқ хўжалиги, 24 нафари иқтисодий соҳа,6 таси қурилиш, 175 нафари узини-ўзи қилиш, 16 нафари инвестиция комплекси, 20 нафари бошқа ташкилотларга ишга жойлаштирилди ва доимий даромад манбаи яратилди)
Бунинг учун нима ишлар қилинди!
Ишсиз фуқароларимизнинг бандлигини таъминлаш уларга қўшимча даромад манбъасини яратиш бўйича барча имкониятларимизни ҳисоб-китоб қилиб олдик.
Биринчидан, ўтган давр мобайнида “Саҳоват ва кўмак” фондидан ҳамда ҳомий ташкилотлар томонидан жами 1116,5 млн.сўмлик  озиқ-овқат (16 хил турдаги) маҳсулотлари доимий етказиб берилди.
Иккинчидан, эхтиёжманд оилаларга 218 млн. 500 минг сўм миқдорида 13 бош қорамол, 39 бош қўй, 38 бош эчки ва 132 та парранда, қуён ва асалари уялари манзилли етказиб берилди.
Учинчидан, аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадларини ошириш мақсадида 2 та кооперация ташкил этилган бўлиб, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 111,5 млн. сўм “Тупроққаъа ёшлар келажаги” кооперациясига, 66,9 млн. сўм “Саримой Туркман гиламлари” кооперациясига, жами 178,4 млн сўм субсидиялар ажратилиб, 80 нафар шу жумладан,29 нафар 30 ёшгача бўлган ёшлар бандлиги маъминланди.
Тўртинчидан, 171 та хонадонларда 411,0 млн. сўмлик, ихчам иссиқхоналар қуриб берилиб, “Томорқа хизмати” МЧЖ томонидан 15 млн сўмлик сабзавот ва полиз экинлари уруғликлари етказиб берилди ва шунинг ҳисобига ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланмоқда.
Бешинчидан, ғалладан бўшаган майдонларда деҳқончилик қилиш истаги ва имконияти бўлган камбағал оилаларнинг 86 тасига 39 гектар ер майдонлари ажратиб берилиб, уларга полиз ва сабзавот маҳсулотлари етиштириб даромад топишларига имконият яратиб берилди.
Олтинчидан, хорижда мехнат қилган ва пандемия сабабли ватанга қайтган ишсиз фуқоролардан 12 нафари (шундан ёшлар-3 нафар, аёллар-4 нафар) доимий иш билан таъминланди.
Муҳтарам Президентимиз, Қурбон Ҳайити арафасида “темир дафтар”га киритилган пандемия даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида республика бюджетидан ажратилган  205,0 млн. сўм бир марталик моддий ёрдам пуллари  258 та камбағал оиланинг, 1169 та оила аъзоларига етказиб берилди.
Юқоридаги олиб борилган ижобий ишлар натижасида 48 та оиланинг (аъзолари сони 251 нафар,меҳнатга лаёқатли ишсизлари 73 нафар, шундан; бандлиги таъминланганлари 68 нафар) доимий даромад манбъаи шаклланиб, ўз аризаларига кўра туман Халқ депутатлари кенгаши қарори билан “Темир дафтар”дан чиқарилди.
Мухтарам Призидентимизнинг 30.07.2020 йилги қабул қилган ПҚ-6038-сонли карорилари оғир шароитда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни ҳаёт тарзини яхшилаш бўйича ўта муҳим қарорлардан бири бўлди.
Қарорга асосан яна бир бор эхтиёжманд оилаларнинг меҳнатга лаёқатсиз ногиронлари ва сурункали касалликка чалинган аъзолари, якка-ёлғиз кексалар, бевалар ва ўзгалар қарамоғига муҳтож, кам таъминланганлардан иборатлиги, 5 ва ундан кўп фарзанди борлиги, пандемия даврида карантин чоралари натижасида даромад манбъаини йўқотган (шу жумладан, четдан қайтган меҳнат муҳожирлари) бироқ "темир дафтар"га киритилмаган, ҳақиқатда эҳтиёжманд, ночор ва моддий кўмакка муҳтож 133 та оилада 464 та оила аъзолари ҳар бири жон бошига 220 минг сўмдан жами 102 080 минг сўмлик, шунингдек, "темир дафтар"да қолган 210 та оилада 913 та оила аъзолари ҳар бири жон бошига 220 минг сўмдан жами 200 860 сўм бир марталик моддий ёрдам пуллари белгиланган схема бўйича етказиб берилди. (Тумандаги 343 эхтиёжманд оиланинг 1377 нафар оила аъзолари ҳар бир жон бошига 220.0 минг сўмдан жами 302940,0 минг сўм бир марталик моддий ёрдам пуллари берилди.)
2-Масала Тадбиркорлик ва бюджет даромадлари
Тадбиркорлик бўйича бугунги кунда туманда 805 та (Кичик бизнес-532 та, Якка тартибдаги тадбиркор - 273 та) тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтказилган, шундан 635 таси фаолият кўрсатмоқда (Кичик бизнес-411 та, Якка тартибдаги тадбиркор-224 та).Пандемия бошида 146 та (Кичик бизнес-50 та, Якка тартибдаги тадбиркор-90 та)тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тўхтатган бўлса, карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда 76 таси (Кичик бизнес-21 та, Якка тартибдаги тадбиркор-224 та) фаолиятини қайта тиклади. 2020 йилда жами 87 та кичик бизнес субъектлари янгидан ташкил қилинди, жумладан, савдо соҳасида 22 та, саноат соҳасида 17 та, хизмат кўрсатиш соҳасида 5 та, қурилиш соҳасида 5 та, қишлоқ хўжалиги соҳасида 9 та ва 12 та бошқа соҳаларда фаолият юритадиган тадбиркорлик субъектлари янгидан ташкил қилинди. Туман бўйича 2020 йил 7 ойига бюджетга 9,1 млрд. сўм тушумлар режаси белгиланган бўлиб, 9,7 млрд.сўмга ёки 106,6 фоизга бажарилди. 7 ойлик ортиқча таъминлаган сумма 0,6 млрд.сўмни ташкил қилди. Шунингдек, август ойига 4,6 млрд.сўмга белгиланган прогноз бугунги кунга 3,9 млрд.сўмга ёки 85,6 фоизга бажарилмоқда. Шу каби, сентябрь ойи тушумини ҳам сарҳисоб қилиб олдик, сентябрь ойида бюджетга 4,9 млрд.сўм (қўшимча 1,1 млрд.сўм) тушумни таъминлаймиз, натижада 3-чорак давомида бюджетга жами 13,6 млрд.сўм, режага нисбатан қўшимча 1,9 млрд.сўм ундирилиши таъминланади.Яъни, 3-чорак якунига қадар бюджетга 6,7 млрд.сўм ундирилишини таъминланади. Жумладан:
-Август-сентябрь ойлари давомида 610 та юридик шахслар томонидан ҳисобланадиган солиқлар ҳисобига 5,8 млрд.сўм;
-Фаолият кўрсатмаётган 11 та корхона ва ташкилотларни фаолиятини тиклаб, улардан бюджетга қўшимча тушумларни таъминлаш ҳисобига 65,1 млн.сўм;
-Тумандаги паст қувватда ишлаётган 44 та корхона қувватини ошириш ҳисобига 17,8 млн.сўм;
-Қишлоқ хўжалиги, саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш, шу жумладан 9 та янги лойиҳаларни ишга тушириш ва янги корхоналар ташкил этиш ҳисобига 23,4 млн.сўм;
-“Ҳуфиёна иқтисодиёт”ни қисқартириш (11та онлайн назорат касса машиналари ўрнатиш) ҳисобига 4,0 млн.сўм;
-Солиқ тўловчиларни “Тахлика-тахлил” (Риск анализ) дастури асосида Камерал солиқ назоратини ўтказиб аниқланган тафовутларни ундириш ҳисобига 310,0 млн.сўм;
-Мавжуд солиқ қарзини камайтириш ҳисобига 538,0 млн.сўм ундирилишини таъминлаймиз.
Шу билан биргаликда август-сентябрь ойларида ишламаётган корхоналар фаолияти тиклаш ва паст қувватда ишлаётган корхоналар қувватини ошириш чораларни кўрмоқдамиз. Ҳусусан, мавжуд корхоналарнинг қувватларини ошириш ҳисобига 31 та корхонада 118,3 млрд.сўмга ишлаб чиқариш (иш, хизмат) қувватларини ошириш таъминланади ва қўшимча янги иш ўринлари ташкил қилинади. Бундан ташқари, “Питнак деҳқон бозори” МЧЖга чорвачилик тармоғини жадал ривожлантириш халқимизни арзон ва сифатли гўшт билан таъминлаш, айниқса қишлоқ жойларида истиқомат қилаётган фуқароларнинг бандлигини ошириш ва даромадларини кўпайтириш мақсадида 200 бош наслли қорамол ва 30 минг бош гўшт йўналишида парранчилик лойиҳасини амалга ошириш бўйича 4,5 гектар ер майдони ажратиб берилди. Бугунги кунда қурилиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Бундан ташкари ҳар бир маҳалла кесимида етишмайдиган хизмат турларини таҳлил қилиб олдик ва шунга амин бўлдикки бугунги кунда ҳар бир маҳаллада етишмайдиган хизмат турларини жойлаштириш бўйича катта имкониятлар мавжуд.
“Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4752 сонли қарор доирасида ажратилган имтиёзли кредит маблағларни чекка-чекка ҳудудларда, қишлоқларда хизматлар соҳасини ривожлантиришган аҳоли учун зарур хизмат турларини жойлаштирмоқдамиз. Биз бу орқали ҳар бир маҳалланинг марказларини ташкил қилиш ва шу ҳудуддаги аҳолига сифатли хизмат турларини кўрсатамиз. Бу бўйича туманнинг алоҳида дастури ишлаб чиқилган ва бугунга қадар 29 нафар ташаббускорга, 1370,0 млн сўм имтиёзли кредитлар ажратилиши бўйича рўйхат шакллантирилиб тасдикланди.
3-Масала: Жорий йилнинг 1-ярим йиллигида қиймати 2 трлн. сўмдан ортиқ саноат, 2 трлн. сўмга яқин истеъмол моллари, 148 млрд. сўм қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилган, 32 млрд. сўм қурилиш ишлари, 84 млрд. сўм чакана товар айланмаси амалга оширилиб, 39 млрд.сўмга тенг хизматлар кўрсатилди ҳамда 60 млрд. сўм бўлган капитал инвестициялар киритилди. Мавжуд ҳисоб-китобларга кўра август ойи давомида ҳисобланадиган солиқлардан 4590,0 млн.сўм ундирилади. Шунингдек камчиликлар ва муаммоларимиз хам етарлича, жумладан жисмоний шахслардан жорий йил август ойида ундиришимиз лозим бўлган  махаллий солиқлардан белгиланган режа 237,4 млн сўм қилиб белгиланган бўлсада бугунги кунгача ундирилган сумма 179,7 млн сўмни режага нисбатан 75,7 фоизни ташкилқилади (кунлик режага нисбатан 35,1 млн сўмга кам) ушбу йўналиш бўйича манзилли ишларни йўлга қўйишимиз лозим ва бунда туман ДСИ маъсуллари, махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, иқтисодий комплекс хамда МФЙ активларини жалб қилишимиз лозим.
Туман бўйича 390 та фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг мавжуд  1036,0 млн.сўм миқдоридаги “ишчи боқиманда” суммасини ундириб оламиз.Бунинг учун хар-бир корхона билан манзилли ишлаш ва мавжуд муаммоларни хал қилиш юзасидан маъсул ходимлар бириктирилади.

Сайт маълумотларидан фойдаланганда http://aokaxorazm.uz расмий веб сайтига ҳавола кўрсатиш шарт.