Халқ депутатлари Урганч туман...

Халқ депутатлари Урганч туман Кенгашининг XV сессияси

Халқ депутатлари Урганч туман Кенгашининг навбатдаги ўн бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси А.Рузметов , сектор раҳбарлари, депутатлар, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли ташкилот раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Сессияда аҳолининг эхтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (темир дафтар), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги юзасидан туман ҳокими Ф.Шарипов нинг хисоботи тингланди.
Кун тартибидаги масала юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Рузметов, депутатлар сўзга чиқиб, ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Муҳокама қилинган масала юзасидан туман кенгаши қарори қабул қилинди.

Урганч тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Сайт маълумотларидан фойдаланганда http://aokaxorazm.uz расмий веб сайтига ҳавола кўрсатиш шарт.