Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Kенгашининг XXI сессияси
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Август 28, 2020
- 447 кўрилди
Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг навбатдаги йигирма биринчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишини Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Б.Қосимов олиб борди. Сессияда депутатлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ва тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар. Сессия кун тартибида Ҳазорасп туманида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (“темир дафтар”), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги, 2021-2023 йилларга мўлжалланган ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини комплекс ривожлантириш дастури бўйича киритилаётган лойиҳалар ҳамда ичимлик суви ва канализация хизматлари тарифлари тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Сессия кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.Сессия ишида Ҳазорасп туман ҳокими Ў.Машарипов ва Олий Мажлиси Сенати аъзоси Умарбек Шариповлар қатнашди ва сўзга чиқди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати