Хивага медиа-тур ташкил этилди

Хивага медиа-тур ташкил этилди

21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси ҳамда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вилоят бошқармаси ҳамкорлигида журналистлар ва блогерлар қадимий Хива шаҳрига медиа-тур уюштиришди. Унинг иштирокчилари дастлаб, “Шайх Мавлон бобо” зиёратгоҳида мангу қўним топган Огаҳий ва Шермуҳаммад Мунис қабрларини зиёрат қилишди.

Сўнгра медиа-тур қатнашчилари Огаҳий тути ва уй-музейини бориб кўрдилар. Огаҳий ижод мактаби катта ўқитувчиси, филология фанлари номзоди Мадина Матяқубова ҳамда музей раҳбари Уллибиби Абдуллаева бу ерда ўрин олган буюк шоир қўлёзмалар ва экспонатлари билан яқиндан таништирдилар.

 

Сайт маълумотларидан фойдаланганда http://aokaxorazm.uz расмий веб сайтига ҳавола кўрсатиш шарт.