Хонқа тумани ҳокимлигида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Октябрь 16, 2020
- 442 кўрилди
Хонқа тумани ҳокими аҳолидан узр сўраб, йўл қўйилган камчиликларни тўғрилашга ваъда берди
16 октябрь куни халқ депутатлари Хонқа туман кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.
Унда "Туман ва шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари"га асосан Хонқа туманини "қизил" тоифадан олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Туман ҳокими Омонбой Жуманазаров муаммоларни бартараф қилиш, ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш ва ҳудудни «қизил» тоифадан чиқариш бўйича чора-тадбирларни ўз муддатида бажарилишини таъминлашга ваъда бериб, йўл қўйилган камчиликлар учун туман аҳолисидан узр сўради.