ИЧКИ БОЗОРДА НАРХ ОШМАЙДИ
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Октябрь 21, 2020
- 475 кўрилди
ИЧКИ БОЗОРДА НАРХ ОШМАЙДИ,
озиқ-овқат захиралари мўл бўлади, 2021 йил майгача тақчилликка йўл қўйилмайди, дея ваъда берди Хива тумани ҳокими. Қани ҳоким халқ олдида берган ваъдаси устидан чиқармикан?
Халқ депутатлари туман кенгаши сессиясида ҳоким ҳудудда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрилаётгани ҳақида ахборот берди. Муҳтарам Президентимиз томонидан жорий йил 16 октябрда ўтказилган видеоселектор йиғилишида бу йўналишда қатор вазифалар белгиланган эди.
Туман аҳолисининг 2021 йил май ойигача гўшт, тухум, ун, ёғ, шакар, гуруч, картошка, сабзи ҳамда пиёз маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи аниқланди. Ушбу маҳсулотларни қачон ва қаердан олиш бўйича аниқ ҳисоб-китоблар қилинди. Чоралар белгилаб олинди.
Рақамларга эътибор берамиз: Туманнинг 145 минг 500 нафар аҳолиси учун асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг 6 ойлик истеъмол нормаси қуйидагилардан иборат:
- мол ва қўй гўшти 2000 тонна (1 кишига норма 14 кг);
- парранда гўшти 1100 тонна (1 кишига норма 7,4 кг);
- балиқ 500 тонна (1 кишига норма 3,55 кг);
- картошка 3800 тонна (1 кишига норма 26,3 кг);
- гуруч 700 тонна (1 кишига норма 4,9 кг);
- ун 5700 тонна (1 кишига норма 39,1 кг);
- шакар 800 тонна (1 кишига норма 5,5 кг);
- тухум 15 млн 132 минг дона (1 кишига норма 104 кг);
- ўсимлик ёғи 700 тонна (1 кишига норма 4,55 кг);
- пиёз 500 тонна (1 кишига норма 3,35 кг);
- сабзи 1400 тонна (1 кишига норма 9,8 кг) талаб қилинади.
Сектор раҳбарлари томонидан ижтимоий муҳофазага муҳтож 418 оилаларнинг қиш-баҳор мавсуми учун зарур озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаблари ўрганилди, таҳлил қилинди. Жумладан, 418 оиланинг 1 минг 817 нафар аъзоси учун 95,6 тн. картошка, 13 тн. пиёз, 34,7 тн. сабзи ҳамда 17,4 тн. гуруч маҳсулотлари талаб қилинади.
Бугунги кунга келиб, бу оилаларнинг қиш-баҳор мавсуми учун зарур озиқ-овқат маҳсулотларга бўлган талабларни қондириш мақсадида:
- 361 оила ўзларининг дала ҳамда қўшимча томорқаларида
82 тн. картошка, 7 тн. пиёз, 28 тн. сабзи ҳамда 12,4 тн. гуруч маҳсулотлари етиштирилди;
- шунингдек, 80 та оилаларга ҳомий ташкилотлар ва имтиёзи кредитлар ҳисобига ихчам иссиқхоналар қуриб берилди ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экилди;
- 214 оилаларнинг 171 нафар аъзолари ишга жойлаштирилади, ушбу фуқораларнинг ишга жойлаштирилгунига қадар уларга етишмайдиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳомийлик ва ўзларига бириктирилган идора ва ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан қўллаб қувватланиб борилади.
Бугунги кунда туманнинг “Саҳоват ва кўмак” жамғармасига ҳомийлик ҳисобидан 15 млн сўм маблағлар йиғилган, ушбу маблағлар ҳисобига кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга етарли миқдорда озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилиши таъминланади.
Туманда 2020-2021 йил қиш ва баҳор ойларида ички бозорда нархларни барқарор сақлаш ва тумандаги
145 минг 500 нафар аҳолини кафолатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун, жами 3 минг 782 тонна (картошка 1 минг 543 тн, пиёз 773 тн, сабзи 693 тн, гуруч 773 тн) заҳирага жамғариш режалаштирилган бўлиб, шундан маҳаллий корхоналар ҳамда фермер хўжаликлари томонидан жами 3 минг 708 тонна (картошка 1 минг 500 тн, пиёз 760 тн, сабзи 683 тн, гуруч
765 тн) ва ижтимоий соҳа ташкилотлари томонидан 74 тонна (яъни 17 тонна соғлиқни сақлаш, 56 тонна мактабгача таълим муассасалари) заҳирага жамғарилади.
Туманда кечки картошка кам етиштирилишини инобатга олган ҳолда, картошканинг 1279 минг тоннаси Самарқанд, Тошкент вилоятларидан келтирилади.
Захира қилинган картошка деҳқон бозори, маҳаллаларда ташкил қилинган савдо шохобчалари ҳамда 34 та кўчма дўконлар орқали аҳолига арзон нархда етказиб берилади.
Жамғариладиган маҳсулотлар тумандаги
18 та тайёрловчи корхоналардаги совуткичларда сақланади. Буларнинг 7 таси 2 минг 200 тонна замонавий совуткичли сиғимлар ҳамда 11 таси 1 минг 508 тонна оддий омборхоналардир.
Жорий йилнинг 20 октябр ҳолатига 1490 тонна (40 %) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шундан картошка 49 тонна (3%), пиёз 711 тонна (94 %), сабзи 500 тонна (73 %) ҳамда 230 тонна гуруч (30,1%) маҳсулотларининг заҳираси амалга оширилди.
Маҳсулотлар ўрнини қоплаш, харид қилиш мақсадида 4 нафар тадбиркор 2 млрд сўм кредит маблағларини олиш учун тижорат банкларига ҳужжатларни расмийлаштиромқда.
Жамғарилмай қолган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жорий йилнинг
1 декабригача тўлиқ жамғарилиши таъминланади.
Йил якунига қадар туманда чорвачилик ва паррандачиликни ривожлантириш бўйича қўшимча 12 та лойиҳалар устида ишлар амалга оширилмоқда, бунда;
- Гўшт йўналишида 3 та лойиҳада 1050 тонна мол ва қўй гўшти (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 103,2 %);
- Сут йўналишида 5 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига чорва моллари бош сони 1425 бош сигирдан 6 минг 700 тонна сут маҳсулотлари етиштирилади;
- Паррандачилик йўналишида 4 та лойиҳада паррандалар сони 42 минг бошга оширилади, натижада 425 тонна парранда гўшти (173%) ҳамда 48,4 млн.дона тухум (103,2 %) ишлаб чиқарилади.
Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда бозорларда назорат тизимини ўрнатиш, фермер хўжаликларида етиштирилган маҳсулотларни ярмаркалар ташкил қилиш натижасида мол гўшти 50 минг сўм, парранда гўшти 16-17 минг сўм ҳамда тухум 800-900 сўмдан ошмаслиги таъминланади.
Шунингдек, туманда асаларичилик бўйича 2 та лойиҳага 1 млрд 108 млн.сўм, шундан 374 млн.сўм банк кредити ҳисобига 200 та асалари оилаларини парваришлаш ва 7 та янги иш ўринлари яратиш белгиланган.
Жорий йилнинг 20 октябрь ҳолатига ушбу йўналишда 2 та лойиҳалар амалга оширилиб, 200 та асалари оилалари парвариши йўлга қўйилди.
Балиқчилик бўйича 26 та лойиҳага 71 млрд 466 млн.сўм, шундан 22 млрд 300 млн.сўм банк кредити маблағлари ҳисобига 386 гектар кўл майдонларида 94 та янги иш ўринлари яратиш белгиланган.
Жорий йилнинг 20 октябрь ҳолатига 25 та лойиҳада 119 гектар сунъий кўл майдонлари ташкил қилиниб, 86 та янги иш ўринлари яратилди.
Шуни ҳам эслатиб ўтиш ўринли. Туманда 77 та балиқчилик хўжаликларида (1 минг 659 гектар) шу жумладан, 73 та хўжаликда 1 минг 381 гектар сунъий майдон ҳамда 4 та хўжаликда 277 гектар табиий сув ҳавзалари мавжуд.
Туманда 2020 йилда 3 минг 556 тонна балиқ етиштириш мақсадида 22 млрд 300 млн.сўм бўлган 26 та лойиҳаларнинг манзилли рўйхати тасдиқланган.
Бугунги кунда 5 та тадбиркорлар томонидан 10,5 гектар замонавий иссиқхоналар ташкил қилинган. Жорий йилнинг 20 октябрь ҳолатига жами 9 гектар иссиқхона майдонларига помидор ва бодринг экинлари экилди.
Ушбу экилган майдонлардан 1,5 минг тонна помидор ва бодринг маҳсулотларини олиш ва декабр ойидан бошлаб ички бозор ҳамда экспортга чиқариш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, 2021 йилда қурилиши режалаштирилган 7 та лойиҳага 24 гектар учун Жайка маблағлари ҳисобидан 7,1 млн АҚШ доллари тўлиқ молиялаштирилди.
Шунингдек, туманда маҳсулотларни даладан савдо растасигача етказиб бериш бўйича тизим яратилган. Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз ва қулай шароитда таъминлаш учун, аҳоли яшаш жойларида ташкилий, кўчма савдо ва таъминот гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилди. Фермер, деҳқон ва томорқа ер эгаларида етиштирилган маҳсулотларни аҳоли зич жойларда, савдо расталарида сотилиши ҳамда олис ҳудудларга узлуксиз етказиб берилиши йўлга қўйилди. Ҳудудларда ташкил қилинган ярмаркаларда, савдо нуқталарида нарх-наво ошмаслиги устидан назорат ўрнатилмоқда.
Бир сўз билан айтганда, туманда 2021 йил май ойига қадар аҳолига озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришда тақчилик, камчилик кузатилмайди, деган умиддамиз.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси
ҳузуридаги Ахборот ва коммуникациялар Агентлиги
Хоразм вилояти бошқармаси.