КАСБИЙ МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Ноябрь 17, 2020
- 530 кўрилди
Кеча хабар қилинганидек, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Маҳмуд Замахшарий номидаги Хоразм вилояти ахборот-кутубхона марказида "INFOLIB-2020" IX Миллий ахборот-кутубхона онлайн ҳафталиги доирасида давом этаётган тадбирлар бугун 2020 йилнинг 17 ноябрь куни эрталаб “Туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказлари фондлари ва каталогларини ташкил этиш: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги назарий - амалий семинар тренинг билан бошланди. Ўзбекистон Миллий кутубхонаси мутахассисларининг “Ахборот-кутубхона марказлари фондини ахборот-кутубхона ресурслари билан тўлдириш ва ҳисобга олиш”, “Ахборот-кутубхона ресурсларини кутубхоначилик қоидалари асосида классификациялаш”, “Ахборот-кутубхона ресурсларини жойлаштириш ва сақлаш”, “Ахборот-кутубхона ресурсларини нодир ва алоҳида қимматли ахборот-кутубхона ресурсларига киритиш” мавзуларида маҳорат дарслари ўтказилди.