ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ВА...

ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

Қўшкўпир тумани “Ошоққалъа” маҳалласидаги Маданият уйида сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. Унда 1-сектор раҳбари, туман ҳокими Жўрабек Раҳимов, 2-сектор раҳбари, туман прокурори Мақсуд Хожаев, 3-сектор раҳбари, туман ИИО ФМБ бошлиғи Жасур Мадаминов, 4-сектор раҳбари, ДСИ бошлиғи Шерзод Бердиев, шунингдек, тегишли ташкилот раҳбарлари, ёшлар иштирок этдилар.
Тадбирда туман ҳокимининг  ҳисоботи тингланди.

Шундан сўнг, туман ҳокими 2020-2021 ўқув йилида ўтказилган фан олимпиадасининг вилоят босқичида  юқори ўринни эгаллаб, республика босқичига йўлланма олган ўқувчиларни тақдирлади. Очиқ мулоқот доирасида ёшлар савол, таклиф ҳамда муаммолари билан қатнашдилар.

 

Ёшлар томонидан тадбиркорлик учун ер, кредит, ишга жойлашиш, касб-ҳунарга ўқиш каби масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди. Барча мурожаатларнинг ижобий ечими юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Сайт маълумотларидан фойдаланганда http://aokaxorazm.uz расмий веб сайтига ҳавола кўрсатиш шарт.