Китобхон талаба "SPARK LUX" автомобили...

Китобхон талаба "SPARK LUX" автомобили соҳибига айланди

Вилоятимизда аҳоли, айниқса, ёшлар орасида китобхонлик маданиятини янада юксалтириш, китоб тарғиботини самарали ташкил қилиш мақсадида қатор ибратли ишлар амалга оширилмоқда.
Урганч шаҳрининг Ал Хоразмий кўчасида фаолият кўрсатаётган “Урганч китоб маркази” китоб дўкони томонидан “Энг китобхон оила” деб номланган АКЦИЯ эълон қилинган эди.

Акция талабларига кўра ушбу китоб дўконидан 100 минг сўмга китоб сотиб олган китобхон рўйхатга олиниб, талон берилиши, якунда тасодифий танлов асосида иштирокчи аниқланиши ҳамда сотиб олинган китоблар асосида савол-жавоб ўтказилиши белгиланган эди.

2020 йилнинг 25 октябрь куни - акция якунланиб, акция бўйича савол - жавоблар ўтказилди. Акция доирасида 7 та соврин қўйилган бўлиб, унда 300 га яқин китобсеварлар иштирок этди.
Ақция якунига кўра асосий соврин "SPARK LUX" автомобили УрДУ 1-босқич талабаси Матризаева Гўзалга насиб этди. Шунингдек, вилоят шаҳар ва туман ахборот-кутубхона марказлари томонидан фаол иштирок этган Хива шахар АКМ директори Шукурой Атаева велосепед, Урганч туман АКМ директори Мехрибон Юсупова планшет, Хонка туман АКМ директори Хадича Авезова телефон (айфон) совғасини ютиб олдилар.

Маълумот сифатида, ушбу акция яна давом этади. Ғолиблар 2021 йилнинг 21 март санасида аниқланади.

Сайт маълумотларидан фойдаланганда http://aokaxorazm.uz расмий веб сайтига ҳавола кўрсатиш шарт.