Коррупцияга қарши курашиш йўлида

Коррупцияга қарши курашиш йўлида

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Сенатининг “Коррупцияга қарши курашиш соҳасида парламент назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 30 сентябрдаги 2782-III/ҚҚ-610-III-сон қўшма қарори ҳамда “Ноширлик ва матбаа соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 16 мартдаги ПҚ-4640-сонли Президент қарорига мувофиқ, Агентлик тизимида коррупция ҳолатларига олиб келиши мумкин бўлган хизматларни рақамлаштириш, ноширлик ва матбаа соҳасида давлат аралашувини кескин камайтириш, нашриёт ва матбаа соҳасида қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга ошириляпти.

Хусусан, 2020 йил 1 июлидан бошлаб ноширлик фаолиятини лицензиялаш ҳамда матбаа фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш тартиблари бекор қилиниб, ноширлик ва матбаа фаолиятини бошлаганлиги ҳақида ваколатли давлат органини хабардор этиш тизими жорий этилди.

Шунингдек, Агентлик тизимидаги “Ўзбекистон нашриёт-матбаа ижодий уйи”, “Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи” ва “Ўқитувчи матбаа уйи” давлат корхоналари хусусийлаштириш учун, “Кўзи ожизлар босмахонаси” давлат корхонаси эса самарали фойдаланиш учун Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6013-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирларини амалга ошириш устидан ички идоравий назорат механизмларини кучайтириш мақсадида, Агентликнинг 2020 йил 10 августдаги 102-сонли буйруғи билан Коррупцияга қарши курашиш бўйича ички комиссиясининг янгиланган таркиби, низоми ва ички комиссиянинг Ҳаракатлар дастури тасдиқланган.

Агентликнинг 2020 йил 12 августдаги 149-сонли буйруғи билан “Агентлик ва унинг таркибий тузилмаларида коррупцияга қарши курашиш тартиби” ва “Агентлик тизимида коррупция хавф-хатарларининг юзага келиш эҳтимоли бўлган ташкилот, бошқарма ва бўлимлар рўйхати ҳамда коррупциянинг намоён бўлиш шакллари” ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

Мазкур буйруқ ижросини таъминлаш мақсадида, Агентлик ва унинг таркибий тузилмаларида коррупция хавф-хатарлари энг кўп дуч келиши мумкин бўлган соҳалар фаолияти мунтазам таҳлил этилиб, назорат қилиб борилмоқда, шунингдек тасдиқланган йиллик режага асосан мутасадди идора вакилларини жалб қилган ҳолда “Коррупцияга қарши кураш” мавзусида семинар ва профилатик тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Бундан ташқари, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-5729-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, 2020 йилнинг декабрь ойида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 71-244-23-34 рақамли "Ишонч телефони" ишга туширилди.

Сайт маълумотларидан фойдаланганда http://aokaxorazm.uz расмий веб сайтига ҳавола кўрсатиш шарт.