Коррупцияга қарши бирга курашамиз
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Август 14, 2020
- 582 кўрилди
Коррупцияга Қарши Бирга Курашамиз
Жамиятимизни, бутун инсониятни қийнаётган масалалардан бири бу коррупция иллати бўлиб, у жамиятни, иқтисодиётни барча соҳаларни ривожланишига салбий таъсир қилиб, қайси соҳа бўлмасин охир оқибат таназзулга юз тутқазади. Шу ўринда буюк Итальян файласуфи Николо Маккивелли (1469-1527) 1500 йилларда “Коррупцияни ҳам йўталга ўхшаб олдиндан аниқлаш қийин, аммо даволаш осон. Лекин бу касални ўтказиб юборсангиз, уни аниқлаш осон, аммо даволаш қийин бўлиб қолади”- деб айтган экан. Доно халқимизда касалликни даволашдан кўра уни олдини олган маъқул, деган гап бор.
Ушбу салбий иллатга қарши Хоразм вилояти божхона бошқармасида жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида ўтказилган деярли барча тезкор йиғилишларда, мажлис ва тадбирларда барча ходимларга Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда 2019 йил 27 майдаги «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2020 йил 29 июнь куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасида «Коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонларда мамлакатимиз томонидан бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва «яширин иқтисодиёт»ни қисқартириш чоралари кўрилаётганлиги ҳамда «Коррупциясиз соҳа» лойиҳалари амалга ошириш вазифалари белгилаб берилганлиги.
Бу борада, Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 15 октябрдаги «Давлат божхона хизмати органлари ходимлари ўртасида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этилишининг олдини олиш чора-тадбирларини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги буйруғи билан тасдиқланган коррупцияга қарши курашиш тартиби қайта-қайта эслатилиб, унда божхона ходими қонун ҳужжатларга риоя этиши, ўз мансаб ёки хизмат мажбуриятларини беғараз, холисона, виждонан, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этган ҳолда бажариши ҳамда коррупцияга оид бирор-бир ҳуқуқбузарликни содир этишдан ёки бундай ҳуқуқбузарликни содир этиш учун шарт-шароитлар яратадиган бошқа ҳар қандай ҳаракатлардан ўзини тийиши шарт.
Бунда таркибий тузилма раҳбарлари ўз фаолиятида коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига муросасиз муносабатни шаклланиши, унга сўзсиз амал қилиши ва ходимларни қатъий назоратга олиши, коррупцияга оид қонунбузарлик содир қилмасликлар учун аввалам бор ўзлари қолаверса ходимлар учун уларни келажаги учун маъсул эканликларини қайта қайта огоҳлантириб борилмоқда.
Аммо инсон омили бор экан ҳали қилинадиган ташкилий, иқтисодий, ижтимоий ишларимиз жуда кўп. Айниқса соҳага зудлик билан замонавий Ахборот коммуникация технологияларини жорий қилишни бу ишлар самарадорлигини янада оширади.
Албатта қадимий ҳамма замонлардаги савол туғилади “Нима қилмоқ керак?”. Бунинг учун ходимларда коррупцияга қарши биргаликда бир тан бир жон бўлиб четта турмай, онгли равишда ушбу иллатнинг оқибатларини тушиниб курашиш ҳамда қонунчилик нормаларига мувофиқ пора олган ҳам пора берган ҳам қонун олдида баробар жавоб бериши кераклигини англаши керак.
Коррупция мавзусидаги бу муҳокамалардан асосий мақсад – узоқ йиллардан буён божхона соҳасида хизмат қилаётган меҳнаткаш, фидоий ходимларимизни шаънига доғ тушуришни олдини олиш, соҳа нуфузини кўтариш, эришилган ютуқларни сақлаб қолиш, коррупцион иллатларни илдизини қирқиб, келажак фарзандларимиз тақдирига таъсир кўрсатадиган қилмишларни содир этмасликни барча ходимлар онгига сингдиришдир.
Асосий вазифамиз ҳозирдан тайёргарлик кўриб, бугунги пандемия шароитида карантин тугаши билан қилинадиган ишларни қайта режалаштириб, ишимиздаги камчиликларни бартараф этиш, барча ходимларимизни ҳамкорлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш, қонун устиворлигини кундалик ишимизга тадбиқ қилишдир.
Шу ўринда, ТИФ қатнашчилари ва фуқаролар билан бўлиб ўтаётган учрашувларда божхона ходимлари томонидан божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнларида бирор бир қонунбузилиш ҳолатларига гувоҳ бўлган тақдирда Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ишонч телефони ҳамда бошқарманинг (62) 227-70-11 рақамли телефонларига мурожаат қилишлари, хабар қилган фуқаронинг шахси сир сақланиши юзасидан ўтказилаётган тарғибот тадбирларида эслатиб борилмоқда.
Хоразм вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати