Қўшкўпирда “Ҳоким, вазир ва ёшлар"...

Қўшкўпирда “Ҳоким, вазир ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди

Бугун Қўшкўпир туманидаги “Ошоққалъа” маҳалласида “Вазир, ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси банк ассоциациясининг бош директори Бахтиёр Ҳамидов, Хоразм вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Қудрат Игамбергенов, Қўшкўпир туман ҳокими Жўрабек Раҳимов иштирок этиб ёшлар билан очиқ ва самимий мулоқот олиб бордилар.

-Бугунги кунда мен чорвачилик билан шуғулланиб келмоқдаман. Бироқ ўзимнинг ва оила аъзоларимнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ушбу фаолиятимни янада кенгайтириш мақсадим бор. Бунинг учун эса 20 млн сўм кредит маблағига эҳтиёж сезилмоқда,-дейди Қўшкўпир тумани “Адолат” маҳалласида истиқомат қилувчи ёшлардан бири Физа Матяқубова.
Шу ва шу каби кўплаб ёшларнинг ишга жойлашиш, касб-ҳунарга ўқиш, кредит, тадбиркорлик учун ер ажратиш билан боғлиқ муаммо ва масалалари эшитилди.
Ҳар бир масаланинг ижобий ечими юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.

Қўшкўпир тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Сайт маълумотларидан фойдаланганда http://aokaxorazm.uz расмий веб сайтига ҳавола кўрсатиш шарт.