МАҲАЛЛАЛАРДА МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИ...

МАҲАЛЛАЛАРДА МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҳафталиги доирасида ва белгиланган вазифалар ижроси

Жорий йилнинг 22-28 март кунлари “Маҳаллаларда миллий қадриятларни мустаҳкамлаш” ҳафталиги доирасида, Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши депутатларининг сайёр учрашувлари ўтказлмоқда.
Сайёр учрашувларда Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши депутатлари К.Бекчанов, З.Атамуратова, Ш.Қучқаров, Ж.Усманова, М.Рахимова, М. Сапаева ҳамда Ш.Аҳмедовлар ўзлари сайланган ҳудудларда сайловчилари билан учрашдилар.

Учрашувда сайловчилар ўз муаммолари билан мурожаат қилдилар. Мурожаатларнинг аксарияти иш билан бандлик, газ, электр энергияси таъминоти ва моддий ёрдам, йўл масалалари бўйича бўлди. Мурожаатлар юзасидан фуқароларга депутатлар хуқуқий тушунтиришлар бериб, мурожаатлар ижросини ўз назоратига олдилар.
Сайёр учрашувлардан сўнг депутатлар Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши раиси Ўктам Машариповнинг туман кенгашининг эллик учинчи сессиясида ҳар бир депутат “Ёшлар ва Аёллар” дафтарида турган фуқароларга алоҳида эътибор қаратиши лозимлиги, бундан ташқари ўзлари сайланган ҳудудлардаги мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта-таълим мактабларидаги шароитлар билан танишиши, камчиликларини ўрганиб, бартараф этиш чораларини кўриши лозимлиги борасида берилган топшириқлар юзасидан ҳар бир депутат ўз ҳудудларидаги мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта-таълим мактабларидаги шароитларни ўргандилар.

Ўрганиш давомида депутатлар томонидан аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли муассаса раҳбарларига таклиф ва тавсиялар берилиб, виждонан ҳамда ўз ишимизга масъулият билан ёндошишимиз лозимлиги айтиб ўтилди. Албатта, келажагимиз ёшлар қўлида экан, уларнинг тарбясида хато қилишга ҳеч биримиз ҳақли эмасмиз ва ҳар томонлама билимли, баркамол авлодларни вояга етказиш бурчимиздир.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Сайт маълумотларидан фойдаланганда http://aokaxorazm.uz расмий веб сайтига ҳавола кўрсатиш шарт.