Мактабгача таълим хизматлари учун...

Мактабгача таълим хизматлари учун электрон тўлов тизимлари жорий қилинади

Мактабгача таълим хизматлари учун электрон тўлов тизимлари жорий қилинади

Бу ҳақда АОКАда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантиш масаласида қабул қилиниши кутилаётган Президент Фармони лойиҳасига бағишланган матбуот анжуманида Мактабгача таълим вазири ўринбосари Мақсуджон Йўлдошев маълум қилди.

Қайд этилишича, 2022 йил 1 январга қадар мактабгача таълим тизимида замонавий ўқитиш шакллари, янги педагогик ва ахборот технологиялари жорий қилинади.

Халқаро стандартлар ва талаблар асосида мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг ривожланишини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичларини ишлаб чиқилади.

Болаларнинг ўсиши ва ривожланиши ҳамда мактабгача таълим билан қамраб олиш жараёнларини мониторинг қилиш бўйича ахборот тизими ишга туширилади ва унга киритиладиган маълумотларнинг шаффофлиги таъминланади.

Сайт маълумотларидан фойдаланганда http://aokaxorazm.uz расмий веб сайтига ҳавола кўрсатиш шарт.