Матбаа-нашриёт корхоналари раҳбарлари...

Матбаа-нашриёт корхоналари раҳбарлари билан онлайн давра суҳбати ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси томонидан “ZOOM” платформаси орқали вилоятдаги нашриёт ва ноширлик бўлими раҳбарлари билан  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 июндаги  “Ноширлик ва матбаа фаолиятини бошлагани ҳақида ваколатли давлат органини хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 401-сон қарори мазмун-моҳияти бўйича  онлайн-давра суҳбати ўтказилади. Давра суҳбатида бошқарма бошлиғи Дилбар Зариповна мазкур қарор билан нашриёт фаолиятини лицензиялаш бекор қилиниб, фаолиятини бошлаганлик ҳақида ваколатли органга автоматлаштирилган ахборот тизими орқали хабарнома бериш тизими жорий қилинганлигини таъкидлаб ўтди.

Шу билан бирга нашриётлар томонидан китоб чоп этиш қоидаларига қатъий амал қилиниши, китобларни сифатли чоп этиш кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг иштирокчиларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди. Улар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

Сайт маълумотларидан фойдаланганда http://aokaxorazm.uz расмий веб сайтига ҳавола кўрсатиш шарт.