Миллий рейтингда кучли учликка кирган ОТМларга академик ва молиявий мустақиллик берилади
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Октябрь 24, 2020
- 440 кўрилди
Миллий рейтингда кучли учликка кирган ОТМларга академик ва молиявий мустақиллик берилади
Айни дақиқаларда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбоевнинг маълум қилишича, Олий таълим муассасаларининг миллий рейтингида сўнгги 5 йил давомида доимий равишда биринчи 3 та ўриндан бирини эгаллаган ОТМларга олий маълумотли кадрлар тайёрлаш бўйича академик ва молиявий мустақиллик берилади.
Академик ва молиявий мустақилликни белгилашда эса халқаро эътироф этилган таъриф ва стандартларга асосланилади, яъни мустақиллик мезонлари Европа университетлари ассоциацияси стандартларига мувофиқ қабул қилиш белгиланмоқда.