Вилоятимизда Алишер Навоий...

Вилоятимизда Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги кенг нишонланди

Бугун буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан Урганч шаҳридаги Огаҳий номидаги мусиқа ва драма театри биносида тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари Санъат Салаев, вилоят халқ таълими бошқармаси мутахассислари, таниқли ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунос ва тилшунос олимлар, санъаткорлар, журналистлар, ёшлар, педагог ходимлар, олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Вилоят ҳокими ўринбосари Санъат Салаев барчани Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан муборакбод этиб, Навоий асарларининг бугунги кундаги аҳамияти тўғрисида батафсил тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг таниқли ҳофизлар, миллий ва эстрада санъати хонандалари томонидан куй қўшиқлар ижро қилинди. 

Огаҳий ижод мактаби ўқувчилари томонидан Навоий ижодидан намуналар ўқилди.

Тадбир барча иштирокчиларда унутилмас таассурот қолдирди.

 

Сайт маълумотларидан фойдаланганда http://aokaxorazm.uz расмий веб сайтига ҳавола кўрсатиш шарт.