НИҚОБ ТАҚИНГ
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Сентябрь 23, 2020
- 505 кўрилди
Ниқоб тақиш нима учун керак?!
Карантин юмшатилганлиги туфайли аҳоли ўртасида касаллик юқтириш даражаси ошди.
Ушбу инфографикада ниқоб тақишнинг моҳияти, аҳамияти ва самараси аниқ кўриниб турибди.
Азиз юртдошлар, карантин талабларига риоя қилишингизни сўраймиз. Бу ўзингизнинг ҳимоянгиз учун, оилангизнинг саломатлиги учун зарурлигини англайсиз, деган умиддамиз.
Илтимос, ниқоб тақиш тартибига масъулиятли бўлинг! Касал бўлманг! Бу масъуллик орқали юртимиздан пандемия балосининг чекинишига, юртимиз тинчлиги, халқимизнинг омонлиги, хонадонларимизнинг осойишталигига муносиб ҳисса қўшган бўласиз.
Бутун оламни ўргимчак тўридек қамраб олган коронавирус балосининг чекинишида ҳар биримизнинг ўз ўрнимиз бор. Ҳар биримиз маъсулмиз!