Ноширлик ва матбаа фаолияти учун янада енгиллик берилди
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Август 14, 2020
- 448 кўрилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ноширлик ва матбаа соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 16 мартдаги қарорига асосан ноширлик фаолияти учун лицензия, матбаа фаолияти учун рухсатнома бекор қилинган эди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 июндаги 401-сон қарори билан Ноширлик ва матбаа фаолиятини бошлагани ҳақида ваколатли давлат органини хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.
Жорий йил 1 июлдан бошлаб ноширлик фаолияти учун лицензия, матбаа фаолияти учун рухсатнома талаб этилмайдиган бўлди.
Бундан буён тадбиркорлик субъектлари матбаа ёки ноширлик фаолиятини бошлагандан кейин Давлат хизматлари марказлари (Ягона интерактив давлат хизматлари портали) орқали 10 кун ичида ваколатли орган(Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги)га хабарнома юбориши кифоя.
Хабарнома юборилгандан кейин ваколатли орган 1 иш кунида хабардор қилувчига электрон кўринишда тасдиқномани автоматлаштирилган тизим орқали етказади.
Наврўз Сапарбаев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Хоразм вилояти бошқармаси бош мутахассиси