ОЧИҚЛИК ВА ОШКОРАЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА

ОЧИҚЛИК ВА ОШКОРАЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА

Бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг Ахборот хизматларини ривожлантириш, уларнинг очиқлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ахборот ва сўз эркинлигини таъминлашда давлат ва жамоат бирлашмалари ахборот хизматлари, медиа-тузилмалар ишини фаоллаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилганлиги, ушбу соҳа ривожида бир қанча меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалиётга татбиқ этилаётганилиги фикримизнинг яққол далилидир.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Хоразм вилояти бошқармаси томонидан «Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашишда Департамент органлари томонидан амалга оширлган ишлар: 2020 йил фаолияти мисолида» мавзуида матбуот конференцияси ташкил этилди.

Тадбир Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Хоразм вилоят бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда асосий эътибор Департаментнинг вилоят бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари фаолиятини янада ривожлантириш, иқтисодий жиноятлар ҳамда коррупцияга қарши курашиш жараёнида оммавий ахборот воситаларининг ҳамкорлигини таъминлаш ҳамда мазкур йўналишда кенг жамоатчиликнинг ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлашга қаратилди.

Матбуот анжуманида Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари, шаҳар ва туман бўлимлари бошлиқлари, журналист ва блогерлар иштирок этди.

Тадбирда Департаментнинг вилоят бошқармаси бошлиғи, адлия маслаҳатчиси Ғ.Султанов сўзга чиқди. Маърузада бошқарманинг 2020 йилдаги фаолияти ва келгусидаги вазифалар юзасидан маълумотлар тақдим этилди.

Маълумот ўрнида шуни қайд этиш лозимки, бошқарма томонидан ўтган 2020 йил  давомида жами 486 та хуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган бўлиб, натижаси бўйича 185 та жиноят ишлари қўзғатилган, 301 та маъмурий ҳуқуқбузарликка доир иш юритилган. Шунингдек, коррупциянинг оғир кўриниши ҳисобланган пора олиш ва пора бериш билан боғлиқ жиноятлар 39 тани ташкил қилган бўлса, шундан жиноят кодексининг 210-моддаси билан 10 та жиноят ишлари қўзғатилган.

2020 йил давомида 5212 та тарғибот тадбирлари ўтказилган бўлиб, шундан 2352 таси маъруза, суҳбат ва оғзаки тадбирлар ҳамда 2860 та оммавий ахборот воситаларида чиқишларни ташкил этади. Бу борада телевидение ва матбуот имкониятларидан кенг фойдаланилиб, радиода 1171 та, телевидениеда 1138 та ва матбуотда 261 маротаба ҳамда интернет тармоқларида 290 маротаба чиқишлар қилинди.

 Тадбиркорлик субъектларининг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш, фаолиятидаги турли тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш борасида муайян ишлар амалга оширилиб, 21 та ҳолатда жиноят ишлари қўзғатилиб, 90 нафардан ортиқ ҳуқуқи бузилган тадбиркорларнинг ҳуқуқлари тикланди ва улар манфаатларига етказилган моддий зарарлар ундириб берилди.

Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ва ҳудудий бўлимларда фаолият кўрсатаётган “Ишонч телефон”лари ҳамда электрон хизматлар орқали фуқаролар ва тадбиркорлик субектларидан бўлаётган мурожаатлар, хат ва аризалар ўз вақтида қабул қилиниб, изчил ўрганилиб, таҳлил этиб борилмоқда.

Хусусан, Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармасининг 62-228-50-20 рақамли ишонч телефони куну-тун узлуксиз иш режимида. Жорий йилнинг ўтган даврида ишонч телефонига 50 га яқин мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг ижроси ўз вақтида қонуний таъминланган.

Қизғин баҳс-мунозалар ва очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган мазкур тадбирда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олиш имкониятига эга бўлдилар.

Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими

Сайт маълумотларидан фойдаланганда http://aokaxorazm.uz расмий веб сайтига ҳавола кўрсатиш шарт.