Онлайн-конференция
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Сентябрь 28, 2020
- 436 кўрилди
Бугун Халқаро ахборотдан эркин умумфойдаланиш куни муносабати билан Масс-медиа фонди ва ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координатори ҳамкорликда онлайн-конференция ўтказди. Конференцияда сўз эркинлиги, ОАВ, шаффоф ва очиқ ахборотни шакллантириш бўйича 40 та мамлакатдан 200 дан ортиқ экспертлар иштирок этишди.
Мазкур тадбирга бу қадар катта қизиқиш, COVID-19 пандемияси даврида ахборот олишнинг ҳаёт ва мамот масаласига айлангани, бироқ кўплаб мамлакатларда ундан эркин фойдаланиш таҳдид остида қолгани билан боғлиқ бўлди. Унда Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларнинг бу қийинчиликни қандай енгиш кераклиги борасидаги тажрибаси тингланди.
Ишончимиз комилки, ушбу муаммони бартараф қилиш учун ахборот эркинлигини кучайтириш, матбуот сифати ва давлат органларининг бу борадаги масъулиятини ошириш зарур. Ўз навбатида, Фонд ҳам республикамизда ушбу жараёнларнинг амалга ошишига максимал даражада кўмаклашади.
t.me/allamjonov_ki/518