Онлайн семинарда: "КИТОБ-БЕНАЗИР ХАЗИНА"
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Август 20, 2020
- 493 кўрилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси томонидан вилоят ахборот-кутубхона марказида 11 та ахборот-кутубхона маркази раҳбар ва мутахассислари учун "Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳузуридаги Республика методик кенгашининг видеоконференция йиғилишида кўрилган масалалар ва олдда турган вазифалар" мавзусида онлайн семинар ўтказилди. Семинарда бошқарма бошлиғи Дилбар Бекчанова сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги "Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-4354 сон қарори ижросини тўлиқ ва сўзсиз таъминлаш юзасидан ахборот-кутубхона марказлари олдида турган вазифаларга тўхталди.
Бошқарма томонидан "Китоб - беназир хазина" лойиҳаси доирасида танловлар эълон қилингани тўғрисида гапирди. Лойиҳа доирасида амалга ошириладиган ишларни атрофлича тушунтирди. Онлайн мулоқотда вилоят АКМ раҳбари Рейимбой Қурбонов, марказнинг директори ўринбосари Қаҳрамон Рўзметов сўз чиқиб, олдда турган вазифалар, туман, шаҳар ахборот-кутубхона марказларининг ахборот технологиялари воситалари билан таъминланиш ҳолатлари тўғрисида гапирдилар.