Президент Фармони лойиҳаси муҳокамаси
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Октябрь 24, 2020
- 457 кўрилди
Шерзод Шерматов, Халқ таълими вазири:
— Президентимиз «Янги Ўзбекистоннинг остонаси мактабдан бошланади» деган тезисни олға сурдилар. Бунинг тагида жуда катта мазмун ётибди.
Масалан, ҳозир кўп масалалар танқид қилинади. Қурилишдаги хатолар, ишлаб чиқаришдаги камчиликлар ва ҳоказо. Бу муаммоларнинг ҳаммасининг илдизи таълим тизимига келиб тақалади.
Агар биз, яхши, сифатли, ўз устида ишлайдиган кадрларни етиштирсак, келгусида мамлакатда соҳаларда рақобатбардош муҳит ривожланади. Ҳозир бу нарсага эътибор қилмасак, бундан баттар аҳволга тушишимиз мумкин.
Бугун АОКАда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантиш масаласида қабул қилиниши кутилаётган Президент Фармони лойиҳаси юзасидан ташкил этилган матбуот анжуманидан.