Президентимизнинг Олий Мажлисга мурожаати юзасидан йиғилиш
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Декабрь 31, 2020
- 493 кўрилди
Бошқарма ва Маҳмуд Замахшарий номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази ишчи-ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга йўллаган анъанавий йиллик мурожаати юзасидан йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациячи ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи Д.Бекчанова сўзга чиқиб, Президентимиз ўз мурожаатида 2020 йилда эришилган ютуқлар ва 2021 йил режалар ҳақида батафсил тўхталгани ҳамда мамлакатимизнинг ички ва ташқи сиёсатига доир устувор йўналишлар ҳақида батафсил тушунтириб бергани ҳақида гапириб ўтди.