Шовот тумани: Ички бозорда нарх-наво барқарорлигига эришилади
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Октябрь 21, 2020
- 468 кўрилди
Президентимиз жорий йилнинг 16 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида озиқ-овқат маҳсулотларининг арзон ва етарлилиги халқ розилигининг асосий омилларидан бири бўлиши эканлиги таъкидлаб ўтдилар.
Юқоридаги топшириқлардан келиб чиқиб, сектор раҳбарлари томонидан туманда 2020 йил якунига ҳамда 2021 йил май ойигача қадар туман аҳолисининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўлиқ таъминлаш ва бозорлардаги нарх-наво барқарорлигини сақлаш бўйича ишларни тизимли йўлга қўйиш масалалари белгилаб олинди.
Туманнинг 170 минг 22 нафар аҳолиси учун асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача бир ойлик истеъмол нормаси қуйидагича:
· ун 69,4 тонна (ҳар кишига белгиланган норма 410 гр.);
· нон 1168,9 тонна (ҳар кишига белгиланган норма 6,88 кг.);
· буғдой 1094,9 тонна (ҳар кишига белгиланган норма 6,44 кг.);
· гуруч 139,4 тонна (ҳар кишига белгиланган норма 820 гр.);
· шакар 156,4 тонна (ҳар кишига белгиланган норма 920 гр.);
· ўсимлик ёғи 129,2 тонна (ҳар кишига белгиланган норма 760 гр.);
· сарёғ 54,4 тонна (ҳар кишига белгиланган норма 320 гр.);
· тухум 2 млн. 946 минг 500 дона (ҳар кишига белгиланган норма 17 дона.);
· гўшт 268,6 тонна (ҳар кишига белгиланган норма 1,58 кг.);
· балиқ маҳсулотлари 101,2 тонна (ҳар кишига белгиланган норма 595 гр.);
· картошка 745,2 тонна (ҳар кишига белгиланган норма 4,38 кг.);
· пиёз 95,2 тонна (ҳар кишига белгиланган норма 560 гр.);
· сабзи 277,1 тонна (ҳар кишига белгиланган норма 1,63 кг.);
· бошқа сабзавотлар 265,2 тонна (ҳар кишига белгиланган норма 1,56 кг.);
· мевалар 1020,1 тонна (ҳар кишига белгиланган норма 6 кг.);
· узум 238 тонна (ҳар кишига белгиланган норма 1,4 кг.);
· полиз маҳсулотлари 244,8 тонна (ҳар кишига белгиланган норма 1,44 кг.);
· дуккакли маҳсулотлар 47,6 тонна (ҳар кишига белгиланган норма 280 гр.) талаб қилинади.
Туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож 1532 та оиланинг 6 минг 933 нафар аъзоси учун 364,4 тн. картошка, 46,6 тн. пиёз, 135 тн. сабзи ҳамда 68,2 тн. гуруч маҳсулотлари талаб қилиниши ҳисоб-китоб қилинган.
Бугунги кунга келиб бу оилаларни қиш-баҳор мавсуми учун зарур озиқ-овқат маҳсулотларга бўлган талабларни қондириш мақсадида:
- 854 оила ўзларининг дала ҳамда қўшимча томорқаларида
112 тн. картошка, 34 тн. пиёз, 39 тн. сабзи ҳамда 22,4 тн. гуруч маҳсулотлар етиштирилгани;
- 407 оилани 407 нафар аъзосини ишга жойлаштирилиши ҳисобига, ўзларининг ҳаётий эҳтиёжларини қондириш имонияти вужудга келди, шунингдек, бугунги кунга келиб бу оилалар ўзларига зарур бўлган сут ҳамда тухум маҳсулотларини ўзлари етиштирибгина қолмай, бу маҳсулотларни сотиш орқали қўшимча даромад олишга эришиб келмоқдалар.
Туманда 2020-2021 йил қиш ва баҳор ойларида ички бозоримизда нархларни барқарор сақлаш ва тумандаги 170 минг 022 нафар аҳолини кафолатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун, жами 4 минг 425 тонна (картошка 1 минг 808 тн, пиёз 901 тн, сабзи 809 тн, гуруч 906 тн) захирага жамғариш режалаштирилган бўлиб, шундан маҳаллий корхоналар ҳамда фермер хўжаликлари томонидан жами 4 минг 331 тонна (картошка 1 минг 751 тн, пиёз 888 тн, сабзи 797 тн, гуруч 895 тн) ва ижтимоий соҳа ташкилотлари томонидан 94,2 тонна (яъни 7,8 тонна соғлиқни сақлаш, 72,4 тонна мактабгача таълим муассасалари, ҳалқ таълими 14 тонна) захирага жамғариш белгиланган.
Туманда кечки картошка кам етиштирилишини инобатга олган ҳолда, картошканинг 1200 тоннаси бошқа (Самарқанд, Тошкент ва бошқа) вилоятлар ҳисобидан захира килиниш белгиланган.
Захира қилинган картошкани деҳқон бозорида, маҳаллаларда ташкил қилинган савдо шаҳобчалари ҳамда 55 та кўчма дўконлар орқали аҳолига арзон нархда етказиб берилиши белгиланган.
Жамғариладиган маҳсулотларни сақлаш учун тумандаги 12 та тайёрловчи корхоналардаги мавжуд. Буларнинг 9 таси 1 минг 700 тонна замонавий совуткичли сиғимлар ҳамда 6 таси 3 минг 500 тонна оддий омборхоналарни тўлиқ мавсумга тайёрланган.
Жорий йилнинг 20 октбярь ҳолати жами 1021 тонна (23.6%), шундан картошка 298.8 тонна (17.1%), пиёз 294.3 тонна (33.1%), сабзи 28 тонна (3.5%) ҳамда 400 тонна гуруч (44,7%) маҳсулотлари захирага жамғарилган.
Жамғарилмай қолган маҳсулотларни жорий йилнинг 1 ноябргача тўлиқ жамғариб бўлишини белгиланган.
Туманда чорвачиликни ривожлантириш учун 4 та лойиҳа ишлаб чиқилган.
Шу жумладан,
- Гўшт йўналишида 2 та лойиҳада 113 тонна мол ва қўй гўшти (ўтган йил шу даврга нисбатан 211%);
- Сут йўналишида 2 та йирик лойиҳалар амалга ошириш ҳисобига чорва моллари бош сони 420 бош сигирдан 1,2 минг тонна сут етиштириш;
- Паррандачилик йўналишида 9 та лойиҳада 110,0 минг бош паррандага оширилади, натижада 180,0 тонна паранда гўшти (193%) ҳамда 1.8 млн.дона тухум (204%) ишлаб чиқарилади.
Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда бозорларга назорат тизимини ўрнатиш, фермер хўжаликларда етиштирилган маҳсулотларни ярмаркалар ташкил қилиш натижасида мол гўшти 45 000 сўмдан, парранда гўшти 15000 сўмдан ҳамда тухум 1000 сўмдан ошмаслиги таъминланади.
Шунингдек, туманда 2020-2022 қорамолчилик бўйича умумий қиймати 43 млрд. 914 млн. сўмлик, шундан 6 млрд. 450 млн. сўм банк кредити, 1 млн. 680 минг АҚШ доллари хорижий кредит линиялари маблағлари ҳисобига жами 15 та лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, уларда жами 571 бош четдан келтирилган наслли қорамоллар парваришлаш йўлга қўйилиши ва 81 та янги иш ўринлари яратилиши белгилаб қўйилган.
Жорий йилнинг 20 октябрь ҳолатига жами 14 та лойиҳага жами 15.8 млрд.сўм, шундан 9.1 млрд. сўм банк кредити ҳамда 72 минг. доллар хорижий кредит линияси ўзлаштириш ҳисобига чет давлатлардан 423 бош наслли қорамол олиб келинди.
Паррандачилик Туманда 100 минг бош парранда боқишга мўлжалланган гўшт ва тухум йўналишида 2 тадан йирик корхонани ишга тушириш режалаштирилган бўлиб, хозирги кунда 100 минг бошга мўлжалланган 2 та "ITN TEXNO CHIKEN XOUS" МЧЖ ва "Қиёт Техно парранда" МЧЖ паррандачилик коорхоналари ишга тушди ва яна йил якунига қадар 9 та лойихада жами 13 млрд 805 млн сўмлик 214 минг бош парранда ташкил қилиш режалаштирилган.
Жорий йилнинг 20 октябрь ҳолатига 2 та лойиҳа амалга оширилиб, жами 3.8 млрд.сўм, шундан 3.1 млрд. сўм банк кредити маблағлари ажратилиши натижасида 20 минг бош парранда парваришлаш йўлга қўйилган.
Қуёнчилик бўйича 2 та лойиҳага 1.3 млрд.сўмлик, шундан 5.6 млн. сўм банк кредити маблағлари ҳисобига 5.2 минг бош қуёнларни парвариш қилиш йўлга қўйиш натижасида 5 та янги иш ўринлари яратиш белгиланган.
Жорий йилнинг 20 октябрь ҳолатига 2 та лойиҳа амалга оширилиб, жами 1.08 млрд. сўм, шундан 5.6 млн.сўм банк кредити ўзлаштириш натижасида 450 бош қуён парваришлаш йўлга қўйилди.
Қўй-эчкичилик бўйича 2 та лойиҳага ўз маблағи хисобиданс 1.2 млрд. Сўмлик 400 бош наслли қўй-эчкилар парваришлаш, натижада 2 та янги иш ўринлари яратиш белгиланган.
Жорий йилнинг 20 октябрь ҳолатига 2 та лойиҳа амалга оширилиб, жами ўз маблағи хисобидан 332 млн.сўм сарфлаб 150 бош қўй-эчки парваришлаш йўлга қўйилди.
Асаларичилик бўйича 2 та лойиҳага 1.06 млрд.сўмлик, шундан 260 млн. сўм банк кредити ҳисобига 800 та асалари оилалари парваришлаш, натижада қўшимча равишда 3 та янги иш ўринлари яратиш белгиланган.
Жорий йилнинг 20 октябрь ҳолатига 1 та лойиҳа амалга оширилиб, жами ўз маблағи хисобидан 150 млн сўм сарфланиб 160 та асалари олилалари парвариши йўлга қўйилди.
Бўрдоқичилик йўналишидаги 2 та лойиҳада 400 бош қорамол ҳамда паррандачилик йўналишидаги (гўшт) 4 та лойиҳада 90 минг парранда парваришни йўлга қўйиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 20 октябр ҳолатига 4 та паррандачилик лойиҳалари ишга туширилиб, уларда 32 минг бош парранда парваришлаш йўлга қўйилган.
Балиқчилик бўйича 15 та лойиҳага 20.4 млрд. сўмлик, шундан 2.4 млрд.сўм банк кредити маблағлари ҳисобига 342 гектар кўл майдонларида 46 та янги иш ўринлари яратиш белгиланган.
Жорий йилнинг 20 октябрь ҳолатига 9 та лойиҳа амалга оширилиб, жами 16.4 млрд.сўм, шундан 1.6 млрд.сўм банк кредити ўзлаштирилиш натижасида 31 гектар кўл майдонлари ташкил қилинди.
Маълумот учун: туманда 72 та балиқчилик хўжаликлари (532 гектар) шу жумладан, 61 та хўжаликда 328 гектар сунъий майдон ҳамда 11 та хўжаликда 204 гектар табиий сув ҳавзалари мавжуд.
Туманда 2020 йилда 1369 тоннага балиқ етиштириш мақсадида 20.4 млрд.сўм бўлган 15 та лойиҳаларнинг манзилли рўйхати тасдиқланган.
Статистик маълумотларга асосан жорий йилнинг 9 ойи давомида 605 тонна балиқ овланган.
Туманда бугунги кунга келиб 5 та тадбиркорлар томонидан
5 гектар замонавий иссиқхоналар ташкил қилинган.
Жорий йилнинг 20 октябрь ҳолатига жами 5 гектар иссиқхона майдонларига помидор экини экилган.
Ушбу экилган майдонлардан жами 600 тонна помидор ҳосили декабрь ойидан бошлаб ички бозорга ва экспортга чиқариш кўзда тутилган.
Шунингдек, туманда маҳсулотларни даладан савдо растасигача етказиб бериш бўйича тизим яратилган. Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз ва қулай шароитда таъминлаш учун, аҳоли яшаш жойларида ташкилий, кўчма савдо ва таъминот гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилди. Фермер, деҳқон ва томорқа ер эгаларида етиштирилган маҳсулотларни аҳоли зич жойларда, савдо расталарида сотилиши ҳамда олис ҳудудларга узлуксиз етказиб берилиши йўлга қўйилди. Ҳудудларда ташкил қилинган ярмаркаларда, савдо нуқталарида нарх-наво ошмаслиги устидан назорат ўрнатилмоқда.