УРГАНЧ ТУМАНИ СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Февраль 12, 2021
- 730 кўрилди
Туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими Ф.Шарипов, туман прокурори Д.Мадримов, Давлат солиқ хизматлари туман бўлими бошлиғи С.Джабборов, туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари, майор Х.Нуржанов ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари, тумандаги бир гуруҳ фаол ёшлар, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар иштирок қилдилар.
Самимий ва очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган учрашувда ёшларимиз ўзларини қийнаётган муаммо ва таклифлари юзасидан сектор раҳбарларига тўғридан-тўғри мурожаат қилдилар.
Барча мурожаатлар белгиланган тартибда рўйхатга олиниб, ҳал қилиш бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди ва ижроси сектор раҳбарлари томонидан қатъий назоратга олинди.
Урганч тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати