Юртимизда ахборот технологиялари...

Юртимизда ахборот технологиялари ривожлантирилмоқда

Бугунги кунда ахборот технологиялари соҳаси республикамизнинг ривожланишида муҳим ўрин тутиб келмоқда. Ўтган йиллар мобайнида мухтарам Президентимиз томонидан юртимизда ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва ривожлантириш борасида бир нечта муҳим Фармон ва қарорлар қабул қилинди.

Ҳусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 декабрда “Ўзбекистон Республикаси Давлат бошқарувига рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат ҳамда ахборот тизимларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5598-сонли фармони қабул қилинди.

Мазкур фармон билан “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш рақамли иқтисодиётнинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади;

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)  электрон ҳукумат соҳасидаги ҳамда давлат бошқарувида ахборот тизимларини жорий этишда ваколатли орган ҳисобланади, ушбу соҳада ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш учун масъулдир;

Агентликнинг электрон ҳукумат соҳасида, шунингдек, давлат бошқарувида ахборот тизимларини жорий этиш бўйича ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорлари ижросини таъминлаш республиканинг барча вазирликлари, идоралари ва ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади;

давлат бошқарувида ахборот тизимлари, ресурслари ва бошқа дастурий маҳсулотларини яратиш ва жорий этиш бўйича лойиҳалар, шунингдек, бундай лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Агентликда экспертизадан ўтказилиши шарт;

Агентлик рақамли иқтисодиётни жорий этиш бўйича вазифаларни амалга ошириш доирасида халқаро молиявий институтлар ва хорижий ҳукумат молиявий ташкилотлар билан бевосита ўзаро ҳамкорлик қилиш ҳуқуқига эгалиги белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелда “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4699-сонли қарори билан рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни янада ривожлантиришнинг қўшимча вазифалари белгиланди.

Бугунги кунда бошқармамизда ҳам ахборот технологияларидан кенг фойдаланиб келинмоқда. Ҳусусан, бошқармада “Exat” ҳимояланган хужжат алмашиниш ахборот тизими ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги “Оммавий ахборот ва коммуникациялар соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 1017-сон қарорига асосан оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 июндаги “Ноширлик ва матбаа фаолиятини бошлагани ҳақида ваколатли давлат органини хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига асосан ноширлик ва матбаа фаолиятини бошлаганлик тўғрисида ваколатли органни хабардор қилиш ахборот тизими ишлаб турибди.

Юқорида келтирилган ахборот тизими орқали юридик ва жисмоний шаҳслар ноширлик ёки матбаа фаолиятини бошлаганликлари тўғрисидаги хабарномани ваколатли органга шахсан ёки почта орқали юбормасдан ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали орқали юборадиган бўлди. Шу билан хужжатлар алмашинуви тезлиги ҳам сезиларли даражада оширилди.

           Наврўз Сапарбаев,

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Хоразм вилояти  бошқармаси бош мутахассиси

Сайт маълумотларидан фойдаланганда http://aokaxorazm.uz расмий веб сайтига ҳавола кўрсатиш шарт.