Вилоят ҳокими ўринбосари ОАВ вакиллари ва блогерлар билан учрашди
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Январь 11, 2021
- 497 кўрилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси ва Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси ташаббуси билан медиа соҳасида фаолият юритувчи блогерлар билан Ёшлар марказида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида 2021 йил мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилиниши муносабати билан ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида амалга оширилаётган ишларни ёритиб бориш, бу борада ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, жойларда ёшлар муаммоларини тизимли ўрганиш ва уларни ҳал этиш каби муҳим вазифалар муҳокама қилинди.
Давра суҳбати очиқ мулоқот тарзида ўтиб, иштирокчиларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди. Улар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар. Давра суҳбати якунида фаол блогерларга эсдалик совғалари топширилди.