Мурожаатларда инсон тақдири

Мурожаатларда инсон тақдири

Ўзбекистон Республикаси ПрезидентиАдминистрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси томонидан шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ахборот хизмати раҳбарлари билан “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари”, “Танқидий ва кенг муҳокама қилинаётган ахборотларга муносабат билдириш масалалари” мавзуларида семинар ўтказилади.

Семинарда ахборот хизмати раҳбарларининг асосий вазифа ва мажбуриятлари, ахборот тарқатишнинг ҳуқуқий асослари, танқидий ва кенг муҳокама қилинаётган ахборотларга муносабат билдириш ва мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби бўйича маърузалар қилинди.

Семинар очиқ мулоқот тарзида ўтиб, иштирокчиларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди. Улар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

Сайт маълумотларидан фойдаланганда http://aokaxorazm.uz расмий веб сайтига ҳавола кўрсатиш шарт.