ЭЪЛОН

Азиз ҳамюртлар, ҳурматли вилоятимиз фуқаролари. Жорий йилнинг 19-21 май кунлари вилоятимизда бошқарув органлари, фавқулодда вазиятлар давлат тизимлари иштирокида ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказилади. Қўмондонлик-штаб ўқув машқинининг асосий мақсади барча аҳоли қатламларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёргарликдан ўтказишдан иборат.
Шу муносабат билан Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси аҳолидан ушбу Қўмондонлик-штаб ўқув машқларида фаол иштирок этишларини сўраб қолади.

Сайт маълумотларидан фойдаланганда http://aokaxorazm.uz расмий веб сайтига ҳавола кўрсатиш шарт.