Халқ депутатлари Янгибозор тумани Kенгашининг XVIII сессияси
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Август 28, 2020
- 464 кўрилди
Халқ депутатлари Янгибозор тумани Кенгашининг XVIII сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туманда аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (“темир дафтар”), тадбиркорликни ривожлантитириш, бюджет даромадларини ошириш ва ҳорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар, Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2020 йилнинг 1-ярим йиллик фаолияти, 2021-2023 йилларга мўлжалланган ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини комплекс ривожлантириш дастури бўйича киритилаётган лойиҳалар ҳамда ичимлик суви ва канализация хизматлари тарифлари тўғрисидаги ҳисоботлар эшитилди.
Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Янгибозор тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати