ТАЖРИБА ВА ТАҲЛИЛ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари, матбуот марказлари, жамоатчилик билан алоқалар бўйича хизматларининг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик ва аҳолини хабардор қилиш соҳасидаги фаолиятини баҳолаш, ташкилотларнинг ахборот хизмати раҳбарига яратиб берган шарт-шароитлари тегишли мезонларга мувофиқлигини ўрганиш, босма нашрларнинг туман, шаҳар ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрнини янада ошириш, жойларда нашр этилаётган  ижтимоий-сиёсий газеталарнинг иқтисодий аҳволини таҳлил этиш ҳамда газеталарга обунани ташкил қилиш ва таҳририятларга амалий ёрдам кўрсатиш ва соҳада энди иш бошлаган журналистларни қўллаб-қувватлаш, уларга устозлар томонидан соҳада муҳим бўлган синчковлик, холис фикрлашни, шунингдек, амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг асл мазмуни ва моҳияти ҳақида холис хабарларни аҳолининг барча қатламларига етказишни ўргатиш мақсадида  “Намунавий ахборот хизмати”, “Туман газетаси кунлари” тадбирлари  ҳамда “Маҳорат мактаби” мавзусида семинар-учрашувларни ўз ичига олган “Туманда бир кун” лойиҳаси амалга оширилади.

Сайт маълумотларидан фойдаланганда http://aokaxorazm.uz расмий веб сайтига ҳавола кўрсатиш шарт.