Вилоятимизда "ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН-ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ" тарғибот тадбирлари
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Ноябрь 12, 2020
- 467 кўрилди
Мамлакатимизда юртбошимиз ташаббуси билан Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида халқ манфаатларига қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Тадбир иштирокчилари мусиқий чиқишлар ва ёш ижодкорларнинг санъат намуналаридан баҳраманд бўлишмоқда. Ушбу ташкил этилган тадбирларда ёш спортчиларининг турли кўргазмали чиқишлари ҳам намойиш этилмоқда.
Халқаро олимпияда ўйинлари ғолиблари билан ўзаро сухбат уюуштирилди. Улар спортга кириб келиши, машғулотлар жараёнидаги ўзига хос қизиқарли воқеалар ва мусобақаларда ғолиблик онлари, юртимизда спортга ва спортчиларни қўллаб қувватлаш борасидаги ислоҳотлар ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашдилар.
Вилоятимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, унинг ҳар бир киши ҳаёти, фарзандлари келажагига таъсирини тушунтириш мақсадида ташкил этилган ушбу тадбирда “Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш” ғояси ила суғорилган шеърлар куй ва қўшиқлар ижро этилди.
Айтиб ўтиш жоизки, мазкур тадбир вилоятимиз бўйлаб барча маҳаллаларда ташкил этилмоқди.