“Янги Ўзбекистон” да Хоразм тажрибаси

“Янги Ўзбекистон” да Хоразм тажрибаси

СЕПГА КИТОБ ТЎЛА ЖАВОН
Яқинда Хоразмда ўтказилган “Маънавият фестивали” доирасида ташкил қилинган тадбирларда иштирок қилган бир гуруҳ олим, шоир ва ёзувчилар воҳага келганларида ажойиб бир воқеанинг гувоҳи бўлишганди. Ана шу бетакрор тажрибани самарали давом қилдираётган хоразмликлар бугунги кунда келин сепига китоб тўла жавон совға қилишмоқда.
“Янги Ўзбекистон” газетасининг бугун- 13 сентярь кунги сонида хоразмликларнинг бу ажойиб ташаббуси ҳақида ҳикоя қилинган.
“Китобсиз уй руҳсиз танага ўхшайди”, деб бошлайди ўз мақоласини Республика маъанвият ва маърифат маркази раҳбари, сенатор Минҳожиддин Мирзо. Шунингдек, газета саҳифаларида фалсафа фанлари доктори, профессор Жамила Шермуҳаммедова, тарих фанлари доктори, профессор Абдухалил Маврупов, Республика маъанвият ва маърифат маркази Хоразм вилояти бўлими раҳбари Бекзод Абдримовларнинг китоб тарғиботи ва мутолаа маданияти ҳақидаги бир- биридан ўқишли материаллари эълон қилинган.

Сайт маълумотларидан фойдаланганда http://aokaxorazm.uz расмий веб сайтига ҳавола кўрсатиш шарт.