“КЕЧИККАН ИҚРОР”

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими ҳамкорлигида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида ўтказилаётган “Китобсевар миллат” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Зулайҳо Машарипованинг “Кечиккан иқрор” номли китобининг тақдимоти ҳамда ижодкор билан учрашуви ташкил қилинди.
Детектив китоблар муаллифи Хоразмлик ёзувчи Зулайҳо Машарипованинг ижодий ва меҳнат фаолияти ҳақида воҳанинг таниқли ёзувчи ва шоирлари, меҳнат фахрийлари, ёшлар ўз таассуротларини билдирдилар.
Китобхонлар ёзувчининг “Тамға”, Ниқоб”, “Хато”, “Қасам”, “Даҳшатли никоҳ", “Қасос ҳисси” номли детектив асарлари орқали жуда яхши танийдилар. Навбатдаги асар эса оила ва никоҳ муқаддаслиги, унга хиёнат қилиб бўлмаслиги, хиёнат қилганлар гуноҳга ботиши ҳақида. Хато билмасдан қилинади, хиёнат эса ўзи била туриб қилингани учун ҳам кечирилмайди, дея талқин қилинади китобда.
Ҳалолдан кечиб харомни, садоқатдан кечиб хиёнатни, китобдан кечиб айш-ишратни, олийжанобликдан кечиб тубанликни танлаган аёл ҳақиқатни кеч англайди. Ўлими олдидан гуноҳларига иқрор бўлади. Бироқ энди кеч эди, шуниси жуда аянчли...
Ижодкор билан учрашув жараёнида китоб ҳақида, унинг тарбиявий аҳамияти тўғрисида илиқ фикрлар баён қилинди. Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар Агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи Дилбар Бекчанова олиб борди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими раҳбари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Гавҳаржон Ибодуллаева китоб тарбиявий аҳамиятга эга, миллий ва ҳақиқий шарқона асар эканлигини алоҳида таъкидлади. “Инсон ва қонун” газетасининг Хоразмдаги мухбири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, “Олтин қалам” мукофоти совриндори, таниқли ёзувчи ва журналист Абдулла Собиров, Меҳнат фахрийси, “Меҳр-шафқат ва саломатлик" жамғармаси вилоят бўлими раиси, “Мўътабар аёл” кўкрак нишони соҳибаси Ленинза Асқарова, “Хоразм ҳақиқати”, “Хорезмская правда” газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири Солияжон Раҳимберганова, таниқли ёзувчи, драматург, шоир Қуронбой Муҳаммадризо ва бошқалар муаллиф ҳамда китобнинг беназир аҳамияти ҳақида гапирдилар.

“Кутубхонага китобимни совға қиламан”. Тадбир сўнггида муаллиф ўзининг 9 жилддан иборат китоблари тўпламини Маҳмуд Замахшарий номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази директори ўринбосари М.Қурбанбаевага тантанали равишда топширди ва иштирокчиларга ўзининг самимий миннатдорчилигини билдирди.

Сайт маълумотларидан фойдаланганда http://aokaxorazm.uz расмий веб сайтига ҳавола кўрсатиш шарт.