“КИТОБ-БЕНАЗИР ХАЗИНА” ЛОЙИҲАСИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Сентябрь 12, 2022
- 323 кўрилди
Аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатишни сифат жиҳатидан янги ва қулай босқичга олиб чиқиш, китобхонлик тарғиботига бағишланган видеороликларни умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасалари аудиториясига мослаб тайёрлаш орқали уни таъсирчанлигини ошириш каби вазифаларга қаратилган “Китоб-беназир хазина” лойиҳаси йўлга қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар Агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси ҳамда Маҳмуд Замахшарий номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида мазкур лойиҳа самарали амалга оширилмоқда.
Ушбу лойиҳанинг бу йилги ярим йиллик натижаларига кўра, “Энг яхши видеоролик” номинацияси бўйича 1-ўринни Янгиариқ тумани, 2-ўринни Шовот тумани, 3-ўринни Кўшкўпир хамда Хонка туманлари ахборот-кутубхона марказлари қўлга киритишди. Танлов ғолибларига ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, ушбу лойиҳада иштирок этган барча ахборот-кутубхона марказларига муносиб иштироки учун фахрий ёрлиқлар берилди.