“Китобсевар миллат” шиори остида китоб савдо ярмаркалари ўтказилмоқда
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Май 16, 2023
- 259 кўрилди
Мамлакатимизда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Барча жойларда бўлганидек, вилоятимизда ҳам маданий-маърифий тадбирлар, турли тақдимотлар, китоб савдо ярмаркалар ташкил этиб келинмоқда.
Хусусан, Хонқа туманидаги 35-сон мактабда ҳам китоб савдо ярмаркаси бўлиб ўтди. Китоб савдо ярмаркаси давомида атоқли ўзбек шоири, академик Ғафур Ғулом таваллудининг 120 йиллигига бағишлаб ёшлар иштирокида ёзувчи ва шоирлар билан учрашув ҳам ўтказилди.
Учрашувда Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Г.Ибадуллаева Ғафур Ғулом ҳаёти ва ижоди, унинг китоблари ҳусусида гапириб ўтди. Шундан сўнг, Хоразм вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Д.Бекчанова сўзга чиқиб, “Китобсевар миллат” шиори остди жойларда ўтказилаётган китоб савдо ярмаркалари ёшлар орасида китобхонликни тарғиб қилишга қаратилганлигини таъкидлади