“Тенглашиш вақти!” шиори
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Ноябрь 30, 2022
- 312 кўрилди
ОИТС пандемиясининг давом этишида муҳим аҳамиятга эга бўлган тенгсизлик абадий эмас. Биз уни енга оламиз. 1-декабр Бутунжаҳон ОИТСга қарши курашиш кунида БМТнинг ОИТСга қарши курашиш бўйича қўшма дастури UNAIDS ҳар биримизни ОИТСни енгишга тўсқинлик қиладиган тенгсизликка қарши курашиш учун бирлашишга чақиради.
"Тенглашиш вақти!" шиори бу - тенгсизликни бартараф этиш ҳаракатини бошлаш учун чақириқ. Бу барчамизни тенгсизликни бартараф этиш ва ОИТСга барҳам бериш учун зарур бўлган чора-тадбирларни амалга оширишга ундайди. Жумладан:
ОИВ инфекциясини профилактикаси, диагностикаси ва даволаш бўйича хизматларнинг сифати, қулайлиги ва мақсадга мувофиқлиги янада яхшиланса, беморлар ҳар бир инсон зарур бўлган барча нарсалар билан таъминланган бўлади;
ОИВ билан касалланган одамларни, шунингдек, аҳолининг муҳим қатламини камситиш ва қоралашга қарши курашиш бўйича сиёсат, қонунлар ва қоидаларни ислоҳ қилиниши натижасида ҳар бир шахсга нисбатан ҳурмат кўрсатиш муносабати шаклланади;
Ҳамжамиятлар ўртасида, жумладан "Global Жануб" ва "Global Шимол" ўртасида ОИВ соҳасидаги технологияларни ҳамда энг яхши илмий ютуқлар алмашинувини тенг равишда қўллаб қувватлашга эришилади;
Ҳамжамиятлар "тенглашиш вақти!" шиоридан улар дуч келадиган тенгсизликнинг ўзига хос кўринишларига барҳам бериш учун зарур чораларни топишда ҳамда унга эришишда фойдаланадилар.
ЮНЭЙДСнинг дунё бўйича ОИВга қарши курашиш дастури маълумотлари шуни кўрсатадики, сўнгги икки йил ичида CОВИД-19 пандемияси ва бошқа глобал инқирозлар туфайли, ОИВга қарши курашиш жараёнлари секинлашди, ресурслар миқдори камайди, натижада миллионлаб одамларнинг ҳаёти хавф остида қолди.
Қирқ йил давомида ОИВга қарши курашишнинг энг асосий хизматларини кўрсатишда, яъни ОИВга текширув, даволаш ва ҳимоя воситаларидан фойдаланишда ҳали ҳам номутаносибликларнинг мавжудлиги, янги технологияларни жалб этиш ва фойдаланишда унданда кўпроқ номутаносибликларни келтириб чиқаради.
2030 йилгача ОИТСга барҳам беришдек мақсадга эришишимизга атиги саккиз йил қолди. Мазкур мақсадга эришишимиз учун иқтисодий, ижтимоий, маданий ва ҳуқуқий тенгсизликлар имкон қадар тезроқ йўқ қилиниши керак.
Шунинг учун барчамиз, қаерда бўлсак ҳам, тенгсизликни бартараф этиш учун ҳамма шароитларни яратишимиз зарур ва шарт!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 21 февралдаги ”Ўзбекистон Республикасида одам иммунитет танқислиги вируси инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” 84 сонли ВМҚида асосий мақсадлари :
Аҳоли ўртасида одам иммунитет танқислиги вирус (кейинги ўринларда-ОИВ ) инфекцияси тарқалишини камайтириш,ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш аҳолининг хабардорлигини ошириш, аҳоли, айниқса ёшлар орасида тарқалишининг олдини олиш масаласида аниқ мақсадга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш,ёшлар, айниқса ўсмирлар орасида тарқалишининг олдини олиш бўйича ўтказиладиган турли тарғибот-ташвиқот тадбирларида ОИВ билан касалланган фуқароларга нисбатан бағрикенглик, инсонийлик мухитини шакллантириш,ижтимоий тармоқларда ОИВ инфекцияси хавфини мунтазам ёритиб борувчи алоҳида блоглар/сайтлар фаолиятини йўлга кўйиш,ОИВ инфекцияси профилактикасига бағишланган ижтимоий видеороликларни оммавий ахборот воситалари орқали эфирга мунтазам узатиб бориш, аэропорт ва темир йўл кутиш залларида намойиш этиш,ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан тиббий кўрикдан ўтмасдан шаръий ниқох қуриш ҳолатларининг олдини олиш тадбирларини маҳалла фаоллари ва диний уламолар иштироқида амалга оширишни кўрсатиб ўтилган.
Хозирга пайтида Республикада ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашишнинг устувор йўналишлари:
ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича вазирликлар, давлат кўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва жамоат ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлигини жадаллаштириш, ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ҳолати мониторингини юритиш ва доимий равишда ҳар томонлама баҳолаш, мақсади ва манзилли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш,ОИВ/ОИТСнинг олдини олиш, ташхис кўйиш ва даволашнинг инсон саломатлиги учун хавфсиз усулларини ўрганиш ва жорий этишни таъминлаш,ОИТСга қарши курашда халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ўзаро алоқаларни ўрнатиш ва ҳамкорликни йўлга кўйиш.
Касалланишнинг ижтимоий-демографик жиҳатларини, эпидемик жараённи харакатлантирувчи кучларни инобадга олган ҳолда ОИВ инфекцияси эпидемиясига бархам беришни кўзда тутувчи “95-95-95” тамойилига мувофик тадбирларни 2025 йилгача амалга ошириш бўйича ҳудудий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ҳамда масъул ижрочилар билан келишиш.
“95-95-95” тамойилари-95 фоиз ОИВ инфекцияли шахслар ўз мақомини билиши керак, 95 фоиз ОИВ инфекцияли шахслар махсус даволаш курслари билан камраб олиш керак, махсус (ретровирусга қарши) даволаётган беморларнинг 95 фоизи қонида вирус юкламаси аниқланмайдиган даражага тушиш керак.
Аҳоли орасида касаллик юқишининг олдини олиш, уларнинг ҳушёрлигини ошириш, ОИВ инфекцияси текширувлари қамровини ошириш мақсадида тегишли ташкилотлар ва идоралар мазкур муаммога эътиборни қаратиб, ҳамкорлик ишларини қучайтириши керак.
Шавкат Атаханов,
Хоразм вилоят ОИТСга қарши кураш маркази врачи.