“Ҳаёт илми” шиори остида китоблар тақдимоти ўтказилди
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Июль 28, 2022
- 348 кўрилди
Бугун, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими ҳамда Маҳмуд Замахшарий номидаги Хоразм вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида “Ҳаёт илми” шиори остида китоблар тақдимоти ўтказилди.
Ахборот-кутубхона маркази жамоаси, ёзувчилар, шоирлар, адабиётшунослар ва журналистлар иштирок этган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон Стратегияси”, Кайковуснинг “Қобуснома”, Тоҳир Маликнинг “Кўнгил нимадан қораяди?”, Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” , Ғафур Ғуломнинг “Ёдгор”, Чингиз Айтматовнинг “Асрга татигулик кун”, Паола Коэльонинг “Алкимёгар”, Ўткир Ҳошимовнинг “Тушда кечган умрлар”, Абдулла Қодирийнинг “Меҳробдан чаён”, Гавҳаржон Ибодуллаеванинг “Юрагимда яшаётган сир”, “Аёл - мўъжиза ёҳуд Ватаннинг бошланиши”, Мирзакалон Исмоилийнинг “Қизлар дафтарига” китоблари тақдимотлари ўтказилди.
Тадбирда сўзга чиққан АОКА вилоят бошқармаси бошлиғи Д.Бекчанова, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Г.Ибодуллаева, ёзувчи ва шоир С.Авезов ва вилоят ахборот-кутубхона маркази директори Р.Қурбановлар адабий учрашувлар, китоб тақдимотларининг аҳамияти, мамлакатимизда китоб мутолаасига бўлган эътиборнинг ошганлиги, шу жумладан, ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш давр талаби эканлиги, китобга ошно инсон ҳеч қачон ўзлигини йўқотмаслигини таъкидлаб ўтдилар.