ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИ ЯНГИ КОНСТИТУЦИЯ БИЛАН ҚУРАМИЗ!
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Июнь 29, 2022
- 365 кўрилди
Маълумки, мамлакатимизда Конституциявий ислоҳотлар жараёни қизғин паллага кирди. Ушбу жараёнларда минглаб фуқаролар томонидан билдирилган таклиф ва ташаббуслар асосида ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳаси парламент қуйи палатасида биринчи ўқишда қабул қилиниб, 2022 йил 25 июндан бошлаб, жорий йилнинг 5 июль кунига қадар умумхалқ муҳокамаси учун эълон қилинди. Шу боис, қонун лойиҳаси жойларда кенг жамоатчилик иштирокида қизғин муҳокамадан ўтказилмоқда.
Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилоят бошқармасида ҳам “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда бошқарма бошлиғи Д.Бекчанова томонидан Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар, уларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида батафсил маълумот берилди.