ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЯНГИ КИТОБИ!

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЯНГИ КИТОБИ!

Ўзбекистон! Жаҳон саҳнида танҳо,
Буюк аждодларим нур сочган маъво,
Ҳар сатри, саҳфаси умримга маъно,
Конституция – меники!

Болам, юрагингга бўлгай у фонус,
Сен учун ор бўлсин, сен учун номус!
Бир қўлга Қуръон тут, бирига Қомус,
Конституция – сеники!

Юрт учун яшамоқ асли бахт эрур,
Ҳам уни асрамоқ дилда шаҳд эрур,
Ватан, шаънинг бўлиб авлодлар келур,
Конституция – бизники!

Миллатнинг кун-у тун ботмас офтоби,
Дилимнинг энг эзгу, ёруғ хитоби,
Янги Ўзбекистоннинг янги Китоби –
Конституция – ўзимизники!

Сайёра Самандар,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

Сайт маълумотларидан фойдаланганда http://aokaxorazm.uz расмий веб сайтига ҳавола кўрсатиш шарт.