ЁЛҒОН ХАБАР ТАРҚАТГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БОР
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Май 30, 2022
- 294 кўрилди
Яқинда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси томонидан Хива ва Урганч шаҳарларида, Шовот ва Ҳазорасп туманларида ҳудудий тарзда блогерлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари учун очиқ мулоқотлар ўтказилди.
Мулоқотлар чоғида бошқарма бошлиғи Дилбар Бекчанова охирги вақтларда ижтимоий тармоқларда турли нохолис ва ёлғон хабарлар тарқатилаётган ҳолатлари учраётгани ва бундай ёлғон хабарлар тарқатганлик учун фуқаровий жавобгарлик мавжудлиги хусусида гапириб ўтди. Шунингдек, ижтимоий тармоқларда эълон қилиниб борилаётган хабарларни тарқатиш, оммага етказишда ҳушёрликни ошириш, авваламбор, хабарнинг аниқлиги ва ишончлигини расмий манбаалар орқали текшириб олиш лозимлиги борасида тавсиялар берилди.
Очиқ мулоқотлар давомида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар ва ўз фикрларини билдирдилар.