ГУВОҲНОМА ВА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Май 03, 2021
- 503 кўрилди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси томонидан аттестациядан ўтказилган ахборот хизмати раҳбарларига “Ахборот хизмат раҳбари аттестациядан ўтганлиги ҳақида гувоҳнома”лар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказининг ахборот хизматлари, журналист ва блогерларга "Ахборот олиш, қайта ишлаш ва тарқатишда журналистларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари" курси бўйича малака оширганликлари ҳақидаги сертификатлар топширилди.
Тадбирда ўтган даврда амалга оширилган ишлар таҳлил этилди ва келгусида ахборот хизматлари фаолиятини самарали ташкил этишга қаратилган вазифалар белгилаб олинди.