МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРШ МАВЗУСИДА ОЧИҚ МУЛОҚОТ
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Июль 15, 2022
- 375 кўрилди
Бугун, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва Маънавият ва маърифат маркази Хоразм вилоят бўлимлари ташаббуси билан “Таълим, маданият, соғлиқни сақлаш ва ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаларининг маънавий-маърифий ишлар тизимини такомиллаштиришда давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлиги” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.
Вилоят халқ таълими, соғлиқни сақлаш, маданият бошқармалари, ёшлар ишлари агентлиги масъул ходимлари, сиёсий партиялар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этган тадбирда ёш авлоднинг баркамол ва етук шахс сифатида шаклланишида таълим ва тарбиянинг, оила ҳамда катта авлод вакилларнинг ўрни, болаларимизни жуда ёшлигиданоқ шахсий гигиена қоидаларига одатланиши, соғлом ва тўғри овқатланиши, оиланинг тиббий маданияти даражасини ошириш, мусиқий–кўнгилочар материалларнинг ёшлар маънавиятига таъсири каби масалалар муҳокама қилинди.
Очиқ ва самимий руҳда ўтган мулоқотда иштирокчилар ўзларини ўйлантираётган масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалари, таклифларини билдирдилар.