НАШРИЁТ ВА МАТБААЧИЛАР ЎРНИ
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Февраль 16, 2023
- 311 кўрилди
Бугун Хоразм вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармасида нашриёт ва матбаа корхоналари масъуллари билан давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда бошқарма бошлиғи Д.Бекчанова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори, ушбу қарор билан тасдиқланган низом мазмун-моҳиятини атрофлича тушунтирди. Шунингдек, корхоналарда контрафакт ва ностандарт матбаа маҳсулотлари чоп этмаслик, матбаа маҳсулотларини давлат стандартлари талаби асосида ҳамда сифатли қилиб чоп этиш тўғрисида кўрсатма ва тавсиялар берди.
Давра суҳбатида "Хоразм нашр-матбаа" нашриёти директори Т.Тангриберганов, “Ижодкор Хоразм” нашриёти директори А.Раҳманов ва бошқалар китоб чоп этиш, китобхонлик маданиятини янада юксалтиришда нашриётларнинг ўрни алоҳида ва муҳим эканлигини таъкидладилар.
Тадбир ўзаро суҳбат, фикр ва тажриба алмашиш тарзида бўлиб ўтди.