“ОФАРИН, НУРОНИЙ!” танловига марҳамат!
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Сентябрь 20, 2021
- 488 кўрилди
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги шарафига
Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Республикаси “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси билан ҳамкорликда
ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Бу йил халқимизнинг асрий орзуси бўлган ва мамлакатимиз тақдирида туб бурилиш ясаган буюк ва оламшумул воқеа – Ўзбекистон давлат мустақиллигига 30 йил тўлади. Шонли сана муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 17 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-4926-сонли қарорида ғоятда адолатли таъкидланганидек, Мустақиллик йилларида кўп миллатли Ўзбекистон халқи ўзининг буюк салоҳияти, мустаҳкам иродаси ва матонатини намоён этди, оғир синов ва машаққатларни мардона енгиб, катта тараққиёт йўлини босиб ўтди. Айни пайтда ушбу тарихий қарорда мамлакат мустақиллигининг улкан сиёсий, тарихий ва маънавий-маърифий аҳамиятини ҳисобга олиб, истиқлол йўлининг асосий мақсад ва вазифаларини янги босқичда оғишмай, самарали давом эттириш, бу қутлуғ санани давлатимиз ва жамиятимизнинг бугунги тараққиёт даражаси, халқаро майдондаги обрў-эътиборига муносиб юксак савияда, умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш тавсия қилинади.
Маълумки, шон-шавкатли мамлакатимизда ҳар қандай қутлуғ кун ва ҳар қандай байрам нуронийларсиз ўтмайди! Ҳар бир тўйнинг тўрида нуронийларимиз файз бериб туради! Аслида нуронийларимиз – мамлакатнинг кўпмиллионли фахрийлари ҳам тўйга қуруқ қўл билан келишмагани айни ҳақиқат! Бугун халқимиз эришган барча ғалабаларимиз замирида нуроний отахон-онахонларимизнинг салмоқли улуши бор, албатта. Истиқлолнинг шонли байроғини кўтаришдан тортиб, Мустақиллик ғояларини тарғиб қилиш ва миллий қадриятларни ҳаётга татбиқ этиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, кўп миллатли мамлакатда миллатлараро дўстлик, биродарлик, бағрикенглик анъаналарини қарор топтиришда ва, шунингдек, ўттиз йиллик даврда мамлакат иқтисодиётини мустаҳкамлашга қаратилган тарихий ислоҳотлар ва, айниқса, Буюк ўзгаришлар даври – 2017-2021 йилларда Янги Ўзбекистоннинг бунёдкорлик одимларида мамлакат нуронийларининг ўрни беқиёсдир!
Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Бошқаруви, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Республикаси “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди “Офарин, нуроний!” мавзусидаги адабий-бадиий, қисқа метражли кино ва телеэкран санъати ҳамда журналистик асарларнинг очиқ танловини
Э Ъ Л О Н Қ И Л А Д И
“ОФАРИН, НУРОНИЙ!” танловининг
Н И З О М И
Танловнинг мақсад-вазифалари
Минг йиллар мобайнида халқимизнинг буюк қадриятларини ўзида мужассамлаштирган кекса авлод – нуронийларнинг мардлик ва жасоратга тўла ибратли ҳаёт йўлини янада улуғлаш ва шарафлаш негизида Янги Ўзбекистон бунёдкорлари бўлган ёш авлодни Ватанга меҳр ва садоқат руҳида тарбиялаш – республика “Нуроний” жамғармаси фахрийларининг энг асосий мақсад ва вазифаларидан бири бўлиб, ушбу танлов нуроний отахон ва нуроний онахонларимизнинг ибрат мактабини яратиш ва айни пайтда инсон зотининг бебаҳо хазинаси бўлган кекса авлодни қадрлаш билан бир қаторда уларга нисбатан жамиятда ҳурмат ва иззат кўникмасини шакллантиришдек улуғвор вазифани ижодий тараннум этишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди.
Шу боисдан Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Бошқаруви ташаббуси билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Республикаси “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди “ОФАРИН, НУРОНИЙ!” ижодий танловини ўтказишга қарор қилди.
Танловга элимизнинг иззат-икромига сазовор бўлган кайвониларимиз – нуронийларнинг ибрат мактабини янада тўлдирадиган ва қадимдан шаклланган миллий қадриятларимизни улуғлашга хизмат қиладиган адабий-бадиий ва журналистик жанрлардаги ҳамда оммавий теле-видео туркумдаги оммабоп асарлар қабул қилинади.
Танлов журналистиканинг энг асосий йўналишлари – босма ва электрон ОАВда чоп этилган, интернет-журналистика ва радио, телевидение, қисқа метражли кино маҳсулотлари (лавҳа, очерк, этюд, клип ва ҳ.к.) йўналишларида намойиш этилган асарлар қабул қилинади. Танловда барча турдаги оммавий-ахборот воситалари, ижодий уюшмалар, нодавлат журналистик тузилмалар, давлат ва хусусий киностудиялари, давлат ва нодавлат ташкилотларнинг матбуот хизматлари жамоалари ва шунингдек, мустақил ижодкор (блогер)лар ҳамда хорижий журналистлар мавзуга оид асарлари билан иштирок этишлари мумкин.
- ТАНЛОВ ШАРТЛАРИ ВА ҒОЛИБЛАРНИ ТАҚДИРЛАШ
Танловга йил давомида (ўтган 2020 йилнинг 1 январидан жорий йилнинг 1 августигача) газета ва журналларда, интернет-сайтларда чоп этилган, радио ва телевидениеда эфирга узатилган ва кино экранларида намойиш этилган ижодий ишлар ижодий уюшмалар ва ижодий жамоалар,оммавий ахборот воситалари ҳамда шу соҳанинг таниқли намояндалари томонидан тақдим этилиши мумкин.
Нуронийлар образини ёрқин ва яққол намойиш эта олган, ўқувчилар, томошабинлар, тингловчилар томонидан кенг ва чуқур эътироф этилган махсус ижодий асар учун
БОШ МУКОФОТ –
Гран-при – супермукофот – қимматбаҳо махсус мукофот
- Нуронийлар образини яққол намоён эта олган
адабий-бадиий (проза, поэзия жанрлари) асарлари учун:
- I-мукофот – фотоаппарат
- II-мукофот – ноутбук
- III-мукофот – диктофон
- Рағбатлантирувчи 5 та мукофот
- Нуронийлар ҳаётини ёрқин акс эттирган
журналистик асарлар учун:
- I-мукофот – фотоаппарат
- II-мукофот – ноутбук
- III-мукофот – диктофон
- Рағбатлантирувчи 5 та мукофот
- Нуронийлар ҳаётини маҳорат билан акс эттира олган телевидение, радио ва киноэкран маҳсулотлари (қисқа метражли киносюжет, телеэтюд, клип, теле-радиолавҳа, теле-радиоочерк ва ҳ.к.
йўналишлардаги туркум материаллар) учун:
- I-мукофот – фотоаппарат
- II-мукофот – ноутбук
- III-мукофот – диктофон
- Рағбатлантирувчи 3 та мукофот
- Нуронийлар турмуш тарзини ёрқин ва ҳаётий
акс эттира олган ранг-бўёқ, ҳайкалтарошлик
асарлари учун:
- I-мукофот – фотоаппарат
- II-мукофот – ноутбук
- III-мукофот – диктофон
- Рағбатлантирувчи 3 та мукофот
- Нуронийлар сиймосини маҳоратли акс эттира
олган фотосанъати асарлари учун:
- I-мукофот – фотоаппарат
- II-мукофот – ноутбук
- III-мукофот – диктофон
- Рағбатлантирувчи 3 та мукофот
Муаллифлар ушбу маълумотларни тақдим этадилар:
- иш фаолияти ҳақида қисқача маълумот (объективка);
- уй манзили ва алоқа телефони;
- паспорт нусхаси;
- (6х9) ҳажмдан кам бўлмаган 2 та фотосурат.
II.ТАНЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ ИШ ТАРТИБИ
Танловга тақдим этилган асарлар Республикадаги етакчи тажрибали ижодкорлар, жамоат ташкилотлари вакиллари, халқаро ва миллий экспертлардан иборат танлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилади, баҳамжиҳат ва коллегиал таҳлил қилинади.
Танловга тақдим этилган материаллар, биринчи навбатда, ижтимоий-бадиий савияси, профессионал маҳорат, мавзуга ижодий ёндашуви ва теран таъсирчанлиги, факт ва далилларга бойлиги, талқиннинг ўзига хос новатор услуби каби мезонлар асосида баҳоланади.
Танлов Низоми ва танлов шартлари ҳамда танлов натижалари республика “Нуроний”, “Ишонч-Доверие”, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” ва “Ҳуррият” газеталарида, ЎзА сайтида ҳамда бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади. Танловда ғолиб деб топилган сара асарлар алоҳида тўпланиб, китоб ҳолида нашр қилинади.
Ғолибларни тақдирлаш маросими Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрами арафасида тантанали нишонланади.
Мурожаат учун телефонлар: (71)233-34-53;(71)232-08-80
"Нуроний" жамғармаси.
Т А Н Л О В Г А М А Р Ҳ А М А Т !