АМАЛИЙ СЕМИНАР
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Январь 07, 2022
- 546 кўрилди
Ноширлик фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари иштирокида семинар ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармасида вилоятдаги ноширлик фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 26 ноябрда қабул қилинган “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги конунининг мазмун-моҳиятини ҳамда амалий аҳамиятини кенг тарғиб этиш бўйича амалий семинар ўтказилди.
Бошқарма бошлиғи Д.Бекчанова мазкур қонун билан ноширлик фаолиятининг асосий принциплари, ноширлик фаолиятининг эркинлиги, китобхонлик маданиятини оммалаштириш ва ошириш, муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ноширлик фаолияти эркинлигини суистеъмол қилишга йўл қўймаслик этиб белгиланганлигини таъкидлади. Шунингдек, конунга кўра, ноширлик фаолияти субъектлари ўз фаолиятида мустақил эканлиги, нашрга тайёрланган қўлёзмаларни ва материалларни цензурадан ўтказишга йўл қўйилмаслиги ҳақида тушунтирди.
Мазкур қонун билан ноширлик фаолиятини хабардор қилиш тартибида амалга ошириш, фуқароларнинг шаъни ва қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, мазмунига кўра уларнинг шахсий ҳаётига аралашув деб қаралиши мумкин бўлган нашрларни ҳамда ноширлик маҳсулотини чиқариш ва тарқатиш тақиқланганлиги, ноширлик фаолияти соҳаси Вазирлар Маҳкамаси ва Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан тартибга солиниши белгиланганлигини алоҳида таъкидлади.
Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Наврўз САПАРБАЕВ,
АОКА Хоразм вилояти бошқармаси бош мутахассиси