ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ! БЛОГЕРЛАР ДИҚҚАТИГА!

ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ! БЛОГЕРЛАР ДИҚҚАТИГА!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази Хоразм вилояти бўлими блогерлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида “Энг яхши видеоролик” танловини эълон қилади

Иштирокчилар талабидан келиб чиқиб, видеороликлар ўзбек тилида ҳамда унинг таъсирчанлиги, халқчиллигини таъминлаш мақсадида маҳаллий шеваларда ҳам бўлиши мумкин.

Мазкур танлов орқали юртимизда китобхонликни умуммиллий ҳаракатга айлантириш, ота-оналар ва уларнинг фарзандлари ўртасида мутолаа маданиятини янада юксалтириш, мутолаада ота-она ибрати, ҳар бир хонадонда китоб жавонлар бўлиши, электрон нусхаларига қараганда китобнинг қоғоз шакли афзалликлари масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Танлов шартлари:

1.Танловга иштирокчилар ўзлари тайёрлаган видеороликларни ижтимоий тармоқларга юклаб, уларнинг ҳаволасини ишчи гуруҳга тақдим қилади.
2. Тайёрланган видеоролик 1-5 минут атрофида бўлиши шарт. Видеороликларнинг таъсирчанлиги, сифати ва кўришлар сони алоҳида эътиборга олинади. Бир иштирокчи 3 тагача видеоролик тайёрлаши мумкин. Ҳар бир ижодий иш алоҳида баҳоланади.
3. Танловда иштирок этишни хоҳловчилар ўз ижодий ишларини – роликлар ҳаволасини (ролик асосан юртдошларимиз кўпчиликни ташкил қиладиган - ютуб, инстаграм, фейсбук ва бошқа ижтимоий тармоқларга юкланиши зарур) 15 августгача ишчи гуруҳга кўриб чиқишлари учун тақдим қилинади.
4. Барча ижодий ишлар Ишчи гуруҳга қуйидаги телеграм манзилга - @xorazmaoka - кўриб чиқилиши учун юборилади.

Боғланиш учун:

1.Ал-Хоразмий кўчаси, 23-уй.
Маънавият ва маърифат маркази Хоразм вилояти бўлими. Телеграм: 91 433-97-02
2. А.Қодирий кўчаси, 2б-уй.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармасига.
Мўлжал: вилоят ахборот-кутубхона маркази.
Телефон: 62 223-13-26. Телеграм: 97 529-72-27 @xorazmaoka

Танлов ғолиблари қуйидаги тартибда тақдирланадилар:

1-ўринни эгаллаган иштирокчи ўзбек ва жаҳон адабиётининг дурдона асарларидан иборат (100 та) китоблар жамланмаси билан тўлдирилган китоб жавони ва диплом билан;
2-ўринни эгаллаган иштирокчи ўзбек ва жаҳон адабиётининг дурдона асарларидан иборат (70 та) китоблар жамланмаси билан тўлдирилган китоб жавони ҳамда диплом билан;
3-ўринни эгаллаган иштирокчи ўзбек ва жаҳон адабиётининг дурдона асарларидан иборат (50 та) китоблар жамланмаси ва диплом билан тақдирланади.

Танловни ўтказиш билан боғлиқ барча сарф-харажатлар Республика Маънавият ва маърифат маркази Хоразм вилояти бўлими томонидан қопланади.
Ғолибларни тақдирлаш маросими Мустақиллик байрами арафасида тантанали равишда ўтказилади.
Танлов натижалари оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда кенг ёритилади.

Сайт маълумотларидан фойдаланганда http://aokaxorazm.uz расмий веб сайтига ҳавола кўрсатиш шарт.